UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  1 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  7 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  6 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11

U-17 ЖЧ, нимчорак финал: Ўзбекистон Гондурасга имкониятни бой берди Янгиликлар

U-17 ЖЧ, нимчорак финал: Ўзбекистон Гондурасга имкониятни бой берди

БАА мамлакатида бўлиб ўтаётган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси нимчорак финал баҳсида Гондурасга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирни якунлади.
28 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалида Гондурас ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда Нуралиев шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва Жаҳон чемпионати баҳсларини нимчорак финал босқичида якунлади. 

Ўйиннинг 24 дақиқасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Акром Комилов ўйиндаги иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. Ўйиннинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Гондурас ўсмирлар терма жамоаси иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум уюштиришга эришди. Ўйиннинг 74 дақиқасида эса ҳисоб очилди. Гондурас ўсмирлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Альваро Веласкез чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб тўпни заҳирадан майдонга тушган Хорхе Бодденга етказиб берди. Гондураслик ҳужумчи эса бу имкониятдан унумли фойдаланди ва тўпни Сарвар Каримов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида Нуралиев шогирдлари бир нечта ҳужумлар уюуштирганина қарамай, ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олмади.

Шу тариқа, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААда давом этаётган Жаҳон чемпионати баҳсларини нимчорак финал босқичида якунлади.

U-17. ЖЧ. Нимчорак финал
28 октябрь, "Шаржа" Стадиони. БАА
ЎЗБЕКИСТОН (U17) - ГОНДУРАС (U17) - 0:1
Гол:
Хорхе Бодден (74)
Ўзбекистон (U17): 1. Сарвар Каримов, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Абдулазиз Жўрабоев, 4. Акром Комилов, 5. Одилбек Ҳамробеков, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (8.Аббос Неъматиллаев 35, 10.Жавоҳир Сиддиқов 76), 15. Иззатилла Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 19. Шоҳжаҳон Аббосов (14. Исломбек Каримов 46), 20. Отабек Шукуров.
Гондурас (U17): 1. Кристиан Эрнандес, 2. Кевин Алварес, 3. Алваро Ромеро, 4. Луис Сантос (С), 5. Аноал Эрнандес, 7. Брайан Веласкез, 8. Кристофер Алегриа, 9. Алберт Элис, 10. Исаак Борхас, 11. Рембрандт Флорес, 17. Фреди Медина (18.Хорхе Бодден 57, Деврон Гарсия 87)
Огоҳлантиришлар: Алберт Элис (45) — Акромжон Комилов (7), Акобир Тўраев (21), Абдулазиз Жўрабоев (45+3), Отабек Шукуров (69), Жавоҳир Сиддиқов (87)
Четлатиш: Акромжон Комилов (24, иккинчи огоҳлантириш)

Ҳакамлар: Павел Краловец (Чехия), Мартин Валчек (Чехия), Роман Слишко (Словакия)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика