UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  29 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  7 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди Янгиликлар

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин Франция – Ўзбекистон учрашуви бошланмоқда.

U-17 ЖЧ. 1/4 финал

Франция – Ўзбекистон 1:0 (ТУГАДИ)

Суракарта. "Манаҳан" стадиони. 13:30

Ҳакамлар: Даҳане Беида (Мавритания), Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того), Пере Атчо (Габон)

VAR: Гузман Татиана (Никарагуа)

AVAR: Дикерсон Жоэ (АҚШ) 

Гол: Исмоил Бунеб 82

Франция: 1.Поль Аргни, 3.Ниҳоа Сангуи, 4.Бастиен Маэпиёу, 5.Йоахим Кайи Санда, 6.Нолан Феппр, 8.Саймон Буабре (20.Матис Амугу,72) 10.Исмоил Бунеб, 12.Йорам Загуэ, 17.Тидиане Диалло (2.Яванн Тити, 72) 18.Муҳаммад Амин Бученна (11.Тидиам Гомис,46), 19.Йоан Тинкрес (9.Матис Ламбурде,  72)

Захира: 16.Матийс Нифлоре, 21.Тимоти Виэл, 13.Аймен Сади, 15.Артур Тчапчет, 

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Яҳё Ўринбоев (4.Беҳрузжон Каримов, 64), 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев (, 14.Шодиёр Шодибоев, 88), 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев ( 11.Қувончбек Абраев, 88), 20.Дилшод Абдуллаев (6.Озодбек Ўктамов, 80)

Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 15.Озодбек Эргашев, 18.Жасур Ҳикматуллаев.

Огоҳлантириш: Беҳруз Шукуруллаев (Ўзбекистон) 21, Ниҳоа Сангуй (Франция) 28, Беҳруз Каримов (Ўзбекистон) 71, Тидиам Гомис (Франция) 79

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Тугади. Йигитларга катта раҳмат. Борини бергани учун раҳмат. 

90+4. Собиров бирга бир вазиятда тўпга чиқиб келиб хавфли вазиятни қайтарди. 

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди. 

83. Ҳимояда тартибни ушлаб турган Дилшод Абдуллаевни алмаштириш хато эди. 

82. ГОЛ. Франция ҳисобни очди. Ламбурде боши билан зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Исмоил Бунеб дарвозага йўллади. 

80. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Дилшод Абдуллаев ўрнига Озодбек Ўктамов тушди. 

76. Сув ичиб олиш учун танаффус

71. ОГОҲЛАНТИРИШ. Беҳруз Каримов, Ўзбекистон

68. Афсуски голимиз ҳисобга олинмади. ВАР эса вазиятларни такроран аниқ кўрсатмади. 

67. Амир Саидов бирга бир вазиятда гол урди. Лекин ҳакамлар ҳисобга олмади. ВАР борку, ВАР нима учун чиқарилган?

66. ГООООООООООООООООООЛ.ЙЎҚ. 

64. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Яҳё Ўринбоев ўрнига Беҳруз Каримов тушди. 

62. ЗАРБААА. Саидовда яна бир имконият юзага келганди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани кўринди. 

58. ЗАРБААА. Лазиз Мирзаевнинг узатмасини Амир Саидов голга айлантира олмади. Зарба ноаниқ. 

56. Франция дарвозамиз олдида кескинлик яратишга ҳаракат қилди.

46. ЎЗГАРИШ. Франция, Муҳаммад Бученна ўрнига Тидиам Гомис тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45+3. ЗАРБАААААААААА. Лазизнинг узатмасини Яҳё Ўринбоев боши билан зарба йўллади. Франциялик посбон зарбани қайтарди. Гол уриш учун ўйиндаги энг хавфли вазиятни биз яратдик. 

45+2. ЗАРБА. Муҳаммад Бученна жарима майдончамиз ичида зарба йўллади. Ноаниқ. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Икки жамоа ҳам дарвозаларга аниқ зарба йўллашгани йўқ. Ноаниқ зарбалар сони 3/1

36. Яхши ҳужум ташкил қилдик. Якуний зарба етишмади. 

28. Жарима зарбасини Абдулбориев ижро этди. Ноаниқ. 

27. ОГОҲЛАНТИРИШ. Франция, Ниҳоа Сангуи,

26. Жуда қулай нуқтада жарима зарбаси ишладик. Ажойиб. Лазизни нуқтаси. 

21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Беҳруз Шукуруллаев

20. Тўп назорати Франция томонида 70/30

17. ЗАРБА. Диалло марказда тўпни олиб қўйиб катта тезликда олдинга ўтди. Унинг бўш дарвозани ишғол қилишига Дилшод Абдуллаев йўл қўймади. Балли Дилшод. 

15. Маълумот учун, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси чорак финал бўлган. Умид қиламизки, 

10. Тўп назорати Франция томонида. Ўсмирларимиз эса ҳимояда ишончли ўйнамоқда. 

6. Франция олдинга ўтди ва зарбалар сериясини амалга оширишга уриниб кўрди. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида. 

2. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Франция жарима майдончаси ичида кескинлик юзага келтира олдик. 

2. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк дақиқалардан бурчак зарбасини ишлади. 

Ўйинга старт берилди. 

Икки жамоа мамлакатлари мадҳияси янгради. Учрашувга барча нарса шай. Биз ҳам тайёрмиз. 

ЖОНЛИ ЭФИР УЧУН ҲАВОЛА

- Учрашув 13:30да старт олади. 

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика