

ОФК номидан мусобақада иштирок этаётган Жанубий Корея U-17 терма жамоаси 1/8 финал баҳсини Анголага қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди. Ўйиндаги ягона гол 33-дақиқада Чои Мин Сео томонидан киритилди.
1/8 финалнинг яна бир ўйинида Голландия Нигерияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, бу жамоа ҳам кейинги босқичга чиқди.



