U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ ўйинлари бошланиш вақтлари ва санаси тасдиқланди

Narzulla Saydullayev
4 авг 2014, 14:14
ОФК шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтдагиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ўйинлари бошланиш вақтлари ва санасини тасдиқлади.
Унга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур ўйинида Непал ўсмирларига қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ОЧ финал босқичи гуруҳ ўйинларини Бангкок шаҳридаги Муантонг стадионда ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг «C» гуруҳида Непал, КХДР ва Кувайт ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради. Мочинов шогирдлари илк турда 7 сентябрь куни Непал ўсмирларига қарши ўйнаса, 2-тур ўйинида 9 сентябрь куни КХДР, 3-тур ўйинида эса 11 сентябрь куни Кувайтга қарши майдонга тушадилар.

U-16 Осиё Чемпионати.
Таиланд. 6-20 сентябрь.
С гуруҳи.
1-тур. 7 сентябрь
Ўзбекистон - Непал (соат 14:00)
Кувайт - КХДР

2-тур. 9 сентябрь
КХДР - Ўзбекистон (соат 18:00)
Непал - Кувайт

3-тур. 11 сентябрь
Ўзбекистон - Кувайт (14:00)
КХДР - Непал

*Ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›