UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  13 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: 2-тур ўйинлари превьюси Янгиликлар

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ: 2-тур ўйинлари превьюси

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун ОЧ «С» гуруҳида 2-тур учрашувини КХДР ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов шогирдлари 7 сентябрь куни 1-тур ўйинида Непал ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушган ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 1-турнинг параллел учрашувида эса КХДР Кувайт ўсмирлари устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонган.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг КХДР ўсмирларига қарши ўйини «Muangthong» стадионида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси сафида дисквалификация туфайли 1-тур учрашувида майдонга туша олмаган ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоев, бугун бўлиб ўтадиган КХДРга қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Непалга қарши ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилган 3 нафар футболчи - Ойбек Нурматов, Озобдек Қурбонов ва Азиз Ғаниевлар КХДРга қарши учрашувда огоҳлантириш олсалар, Кувайтга қарши учинчи тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўладилар.

Маълумот ўрнида, 6 сентябрь куни Таиланд пойтахти Банкок шаҳрида старт олган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ «A» ҳамда «B» гуруҳларида 2-тур ўйинлари якунига етди ва чорак финалга йўл олган бир нечта жамоалар номи маълум бўлди. «C» ва «D» гуруҳларида эса 2-тур учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

«А» гуруҳи

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

ТН

О

Жанубий Корея

2

2

0

0

4-1

6

Малайзия

2

1

0

1

1-1

3

Таиланд

2

1

0

1

1-1

3

Уммон

2

0

0

2

1-4

0

1-тур. 6 сентябрь.
Жанубий Корея –Уммон 3:1
Таиланд – Малайзия 0:1

2-тур. 8 сентябрь
Малайзия – Жанубий Корея 0:1
Уммон – Таиланд 0:1

3-тур. 10 сентябрь
Таиланд – Жанубий Корея
Уммон - Малайзия

Эслатма: «А» гуруҳи ўйинлари «Muangtong» стадионида бўлиб ўтади.

«B»гуруҳи

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

ТН

О

Австралия

2

2

0

0

5-0

6

Япония

2

2

0

0

5-0

6

Гонконг

2

0

0

2

0-4

0

Хитой

2

0

0

2

0-6

0

1-тур. 6 сентябрь
Япония – Гонконг 2:0
Австралия – Хитой 3:0

2-тур. 8 сентябрь
Гонконг – Австралия 0:2
Хитой – Япония 0:3

3-тур. 10 сентябрь
Япония – Австралия
Хитой – Гонконг

Эслатма: «В» гуруҳи 2-тур ўйинларидан сўнг Австралия ва Япония терма жамоалари муддатидан олдин чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

«C»гуруҳи

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

ТН

О

КХДР

1

1

0

0

3-0

3

Ўзбекистон

1

0

1

0

1-1

1

Непал

1

0

1

0

1-1

1

Кувайт

1

0

0

1

0-1

0

1-тур. 7 сентябрь.
Ўзбекистон – Непал 1:1
Кувайт – КХДР 0:3

2-тур. 9 сентябрь
Непал – Кувайт (14:00)
КХДР – Ўзбекистон (18:00)

3-тур. 11 сентябрь
Ўзбекистон – Кувайт (14:00)
КХДР – Непал (14:00)

Эслатма: «C» Гуруҳ ўйинлари Банкокдаги «Muangtong» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

«D»гуруҳи

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

ТН

О

Эрон

1

1

0

0

3-2

3

Сурия

1

0

1

0

0-0

1

Саудия Арабистони

1

0

1

0

0-0

1

Қатар

1

0

0

1

2-3

0

1-тур. 7-сентябрь
Эрон – Қатар 3:2
Сурия – Саудия Арабистони 0:0

2-тур. 9-сентябрь
Қатар – Сурия
Саудия Арабистони – Эрон

3-тур. 11 сентябрь
Эрон – Сурия
Саудия Арабистони - Қатар

Эслатма: «D» Гуруҳ ўйинлари Банкокдаги «Rajamangala» стадионида бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика