UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

U-16 Осиё чемпионатига саралаш. Ҳаммамиз билишимиз керак бўлган маълумотлар Янгиликлар

U-16 Осиё чемпионатига саралаш. Ҳаммамиз билишимиз керак бўлган маълумотлар

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси эртага Осиё чемпионати саралаш ўйинларини бошлайди.

Учта гуруҳда баҳслар бошланиб бўлган ва бошқа гуруҳларда энди старт олади. Аввало шуни айтиш айтиш керак, U-16 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Япония ҳисобланади. Ўтган йил Малайзияда ўтказилган қитъа биринчилигида Япония финалда Тожикистонни мағлуб этган. 

Навбатдаги мусобақа 2020 йил 16 сентябрь - 3 октябрь оралиғида бўлиб ўтади, фақат ҳозирча мезбон мамлакат маълум эмас. U-16 Осиё чемпионати саралаш ўйинларида жами 47та давлат иштирок этади. Жамоалар тўрт ва бештадан 11та гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ ўйинлари ОФК томонидан белгилаб қўйилган мамлакатда ўтказилади. 


"A" гуруҳи - Иордания (мезбон), Қувайт, Тожикистон, Непал, Шри Ланка.

"B" гуруҳи - Ўзбекистон (мезбон), Ҳиндистон, Баҳрайн, Туркманистон. 

"C" гуруҳи - Эрон (мезбон), Афғонистон, Фаластин, Мальдив.

"D" гуруҳи - Саудия Арабистони (мезбон), Уммон, Сурия, Покистон.

"E" гуруҳи - Қатар (мезбон), Яман, Бангладеш, Бутан. 

"F" гуруҳи - Қирғизистон (мезбон), Ироқ, Ливан, БАА. 

"G" гуруҳи - Индонезия (мезбон), Хитой, Филиппин, Бруней, Шимолий Мариана ороллари.

"H" гуруҳи - Вьетнам (мезбон), Австралия, Мўғулистон, Тимор Лесте, Макау.

"I" гуруҳи - Сингапур (мезбон), КХДР, Гонконг, Гуам. 

"J" гуруҳи - Лаос (мезбон), Япония, Малайзия, Камбоджа, 

"K" гуруҳи - Мьянма (мезбон), Жанубий Корея, Таиланд, Хитой Тайпеи. 


Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жой олган баҳслар Тошкентда бўлиб ўтади. 18-22 сентябрь оралиғидаги ўйинларга ТТЙМИ ва "Жар" стадионлари мезбонлик қилади. U-16 Осиё чемпионати саралаши ва келаси йил мусобақанинг ўзида 2004 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар ўйнаш имконига эга бўлади. 

Саралаш баҳслари 14-22 сентябрь оралиғида қуйидаги давлатларда бўлиб ўтади: Иордания, Ўзбекистон, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар, Қирғизистон, Индонезия, Вьетнам, Сингапур, Лаос, Мьянма. 

Саралаш ўйинлари форматига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиблари (11 жамоа) ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 4та иккинчи ўрин эгаси келаси йилги U-16 Осиё чемпионатига йўлланма олади. Агар мана шу 15та жамоа орасида бири мезбон сифатида танланадиган бўлса, унда энг яхши кўрсаткич қайд этган бешинчи жамоа ҳам мусобақага боради. U-16 Осиё чемпионатида 16та жамоа иштирок этади. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика