UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  5 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  5 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  23 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8

U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон охирги, Тожикистон биринчи саватчада Янгиликлар

U-16 Осиё чемпионати. Ўзбекистон охирги, Тожикистон биринчи саватчада

18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Куала-Лумпурда маҳаллий вақт билан соат 14:30да ўсмирлар чемпионатига қуръа ташлаш маросими бошланади.

Ушбу қуръа жараёнида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4-саватчадан жой олади. Сабаби мазкур саватчалар олдинги U-16 Осиё чемпионати натижаларига қараб тузилган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган қитъа чемпионатига чиқа олмагани боис сўнгги саватчадан ўрин олган. Биз билан бир саватчада бўлган Хитой, Қатар ва БАА гуруҳ босқичида бизга рақиб бўлишмайди.

Маълумот учун, бу йилги қуръа ташлаш жараёнида қўшниларимиз Тожикистон ўсмирлари 1-саватчада бўлишади. Сабаби икки йил олдин ўтказилган U-16 Осиё чемпионатида Тожикистон финалга қадар етиб борган ва Японияга ютқазиб қўйган эди.

Баҳрайн мусобақа мезбони сифатида автоматик тарзда биринчи саватчада бўлади.


U-16 Осиё чемпионати-2020 саватчалар рўйхати:

1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея.

2-саватча: Австралия, КХДР, Индонезия, Уммон.

3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Арабистони.

4-саватча: Хитой, ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, БАА.



Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-16 Осиё чемпионати 16 сентябрь - 3 октябрь кунлари Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика