Тьяго Алькантара укаси Рафиньяни қўллаб-қувватлади
19 сен 2015 13:14
Янгиликлар
Тьяго Алькантара укаси Рафиньяни қўллаб-қувватлади
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара "Барселона"да ўйнайдиган укаси Рафинья Алькантарани қўллаб-қувватлади.
Рафинья "Рома"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб 6 ойга сафдан чиққан эди.
"Мана энди онамнинг сўзларини тушуниб етдим: "Ундан кўра менинг тиззаларим жароҳат олгани яхши эди". Ҳозир ўзимни онамнинг ўрнида кўрдим ва уни тушундим. Онам ҳам сен ҳақингда худди мен каби қайғураётганига ишонаман. Биз доимо орзуларимиз ушалиши учун курашишимиз, иродали бўлишимиз кераклигини эшитар эдик. Аммо бизга ҳеч ким йўллар сирпанчиқ эканлигини айтмаган. Тез орада тузалиб кетишингга тилакдошман. Сени яхши кўраман, укажон" - дейди Тьяго.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар