Тухель "Реал"ни бошқариши мумкин

Sherzod Nurmatov
13 сен 2022, 13:52
Германиялик мураббий Томас Тухель 2023 йилнинг ёзида "Реал" бошқарувига келиш эҳтимоли бор, деб хабар берди "The Athletic".

Манбанинг хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти амалдаги бош мураббий Карло Анчелотти жорий мавсум якунида фаолиятини якунлашга қарор қилган тақдирда немис мутахассиси номзодини кўриб чиқмоқда.

49 ёшли Тухель яқинда "Челси"дан ишдан бўшатилди ва ҳозир ишсиз.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic