Тухель: "ПСЖга футболчилар керак!"

Aslanov Jasurbek
28 янв 2019, 12:48
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоа трансферлар амалга оширмаётганидан нолиди.

Немис мутахассиснинг сўзларига кўра, у "Зенит" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес билан шартнома имзоланишини кутмоқда.

"Биз Паредесни кутяпмиз. Менга ҳаммаси жойида дейишди, аммо бундай эмас. Ҳавотирдаман, бизга футболчилар керак! Неймар ҳам жароҳатланган. Леандрони кутяпмиз, аммо у йўқ.

Ҳаммаси ўтган йили бошланганди, аммо Верратти ва Неймар жароҳати билан ҳаммаси жиддийлашиб кетди. Биз мўжиза ярата олмаймиз. Майдон марказида футболчилар етишмаяпти. Трансфер ойнаси тез орада ёпилади. Нима дея оламан? Олдимизга қўйилган мақсадларимиз бор, уларга эришиш учун бизга футболчилар керак" - дейди немис мутахассиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›