Тухель Кепага имконият беришга тайёр

Alisher
11 фев 2021, 14:55
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг испаниялик дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг келажаги ҳақида гапирди.

"Мен унга ўзини кўрсатиш учун имконият беришга тайёрман. Кепа Англия Кубогидаги "Барнсли"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. Уни Лондон клубида бўлмаган пайтда ҳам кузатганман.

Балки унга "Челси" унинг трансфери учун тўлаган катта пуллар босим ўтказаётгандир. Ҳозир унинг учун барчаси бошланмоқда", - дейди германиялик мутахассис.

Аррисабалага жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›