UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  0 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик” Янгиликлар

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Мен жудаям бахтлиман, жамоа билан фахраланаман. Биз Европанинг энг кучли жамоасидан бири билан куч синашдик. Премьер лигада бу жамоа билан орамизда катта фарқ бор, аммо 90 дақиқа ичидан бу фарқни йўққа чиқариш имконияти бор эди. Биз биринчи бўлимда 35 дақиқа, иккнчисида ярим соат яхши ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, ғалабага ҳақли эдик. Биз иккинчи голни уриб, ўйинни хотиржам якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни амалга ошира олмадик ва сўнгги дақиқаларда анча қийналдик. Йигитлар қаҳрамонларча ҳимояланишди ва рақибга имкон беришмади. Бизга бу ғалаба жудаям керак эди. Ғолиб чиққанимиздан хурсандман. 

Премьер лигада биз билан “Сити” орасида фарқ жуда катта. Чунки улар чемпионатда ўта стабил ўйин кўрсатишмоқда. Алоҳида бир ўйинда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ишлашда давом этамиз. Мураббий сифатида жамоамнинг ҳаракатларидан мамнунман. Футболчиларнинг даражаси майдонда билиниб турибди. Мен ҳам бунда ўз вазифамни бажариб, уларни янада тараққий этишига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”,  дея “Челси” устозининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика