UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  2 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик” Янгиликлар

Тухель: “Европанинг энг кучли жамоасидан бирини мағлуб эта олдик”

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Мен жудаям бахтлиман, жамоа билан фахраланаман. Биз Европанинг энг кучли жамоасидан бири билан куч синашдик. Премьер лигада бу жамоа билан орамизда катта фарқ бор, аммо 90 дақиқа ичидан бу фарқни йўққа чиқариш имконияти бор эди. Биз биринчи бўлимда 35 дақиқа, иккнчисида ярим соат яхши ўйин ўтказдик. Ўйлашимча, ғалабага ҳақли эдик. Биз иккинчи голни уриб, ўйинни хотиржам якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо буни амалга ошира олмадик ва сўнгги дақиқаларда анча қийналдик. Йигитлар қаҳрамонларча ҳимояланишди ва рақибга имкон беришмади. Бизга бу ғалаба жудаям керак эди. Ғолиб чиққанимиздан хурсандман. 

Премьер лигада биз билан “Сити” орасида фарқ жуда катта. Чунки улар чемпионатда ўта стабил ўйин кўрсатишмоқда. Алоҳида бир ўйинда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ишлашда давом этамиз. Мураббий сифатида жамоамнинг ҳаракатларидан мамнунман. Футболчиларнинг даражаси майдонда билиниб турибди. Мен ҳам бунда ўз вазифамни бажариб, уларни янада тараққий этишига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман”,  дея “Челси” устозининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика