

Бу Томас Тухель учун "Челси"даги иккинчи соврин бўлди. Май ойида германиялик мутахассис лондонликлар билан Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди.
47 ёшли Тухель умумий ҳисобда фаолиятидаги 9-совринни ютди. У "Боруссия Д" билан Германия кубогида ғалаба қозонган, ПСЖ билан эса 6 та мусобақада ғолиб чиққан (икки марта Франция чемпиони, Франция кубоги ва Лига кубоги, икки марта Франция Суперкубоги).



