Тухель: “Боруссия” яхши ўйнади, аммо мағлуб бўлдик”

Aslanov Jasurbek
15 фев 2017, 03:48
Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоасининг ЕЧЛ 1/8 финали илк бахсида “Бенфика”га қарши (0:1) учрашувдаги мағлубиятига изоҳ берди.

“Ўйлашимча, биз шунчаки яхши эмас, балки ажойиб ўйин кўрсатдик. Танаффусдан кейин “Бенфика” бу қадар агрессив ўйнай бошлаганини бирдан тушунмадик. Шу сабаб кетма кет тўпни йўқотдик.

Фақат футболда шунақаси бўлиб туради: жамоанг яхши ўйин кўрсатади, шунга қарамай мағлуб бўлади. Бахтимизга, олдимизда жавоб ўйини турибди”, дейди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA.com