

Маълумотларга кўра, Тухель 23 март куни "Бавария" раҳбариятида клубда ишлашни истамаслигини айтган. 44 ёшли мутахассис ўзини Англияда синаб кўрмоқчи ва "Арсенал" таклифини қабул қилди.
"Тўпчилар" устози Арсен Венгернинг клуб билан шартномаси 2019 йилда якунига етади, аммо раҳбарият ёзда у билан хайрлашиш ниятида. Франциялик 1996 йилдан бери "Арсенал"да ишлаб келмоқда.



