UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  31 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  42 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  407

Тухель: “Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ” Янгиликлар

Тухель: “Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ”

“Аристократлар” устози Томас Тухель АПЛ 15-турида “Вест Хэм”га учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бугунги ўйинимиз “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсдан фарқ қилмади. Ғалаба қозониш учун етарли даражада ўйнадик, аммо кутилмаганда осон  ўтказиб юборилган голлар керакли натижага эришишимизга имкон бермади. МЮ ва “Уотфорд”ни қўшиб ҳисобласак, мана уч ўйиндирки жиддий хатоларга йўл қўймоқдамиз. Юқори даражадаги мусобақада бундай камчиликлар билан ижобий натижага эришиш мушкул.

Натижаларимизни чарчаганимиз билан оқлай олмаймиз. АПЛдаги қишки даврда бу ҳолат ҳар қандай клуб учун одатийдир. Агар ўз майдончамизда тўпни “Вест Хэм” каби жамоаларга совға қилсак, бу албатта муаммоларни келтириб чиқаради. Буни тушуниш қийин эмас.

Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ. Эътиборни кейинги ўйинда қаратишимиз керак”, дейди немис мутахассиси.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика