UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  0 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  1 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  2 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  29 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди Янгиликлар

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Албатта, финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бугунги ўйинда йигитлар катта жасорат кўрсатишди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Рақибга нисбатан ўйинни яхши ташкил қилдик деб ўйлайман, шу сабаб бугун ғалабага эришдик. Биз кетма-кет иккинчи йил шу майдонда кубок учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўтган мавсумда мағлубиятга учрагандик. Бу йилги мавсумда ғалабага эришганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли ғалабага эришдик. 70-80 дақиқа давомида сафарда ғалабага эришишни қаҳрамонлик деб айтган бўлардим.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Агар ҳакамлар хато қилишдан қўрққанида ўша вазиятларда қарор чиқармаган бўларди. Бу ерда фақат ҳакам эмас, кўпчиликнинг қарори эвазига вазиятлар ҳал қилинди. Эътироз бўлиши мумкин эмас, ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди.

- Умуман олганда, ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? VAR тизимида бугун собиқ "Насаф"чи ишлади?

- Келинглар, ўйин ҳақида гаплашайдик. Учрашув ҳақида саволлар бўлса, марҳамат.

- "Насаф" майдонда 1 киши кам қолганидан сўнг ўйинни чўзишни бошлади. Бу борадаги фикрингиз қандай?

- Мен саволларингни тушунмадим. Бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими? Раҳмат, биз ғалабага эришдик ва бу натижа билан барчани табриклайман.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика