UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Турсунов жамоаси Шацких клубидан устун келди Янгиликлар

Турсунов жамоаси Шацких клубидан устун келди

Украина премьер-лигасида 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда икки ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви кузатилди.
Фақат бу сафар “Говерла” таркибида терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких майдонга туширилмади.

Меҳмонлар бош мураббий таркибда кескин ўзгаришларни амалга оширди ва табиийки майдонда экспериментал таркиб ҳаракат қилди. Натижа ҳам шунга монанд бўлди. Санжар Турсуновнинг “Ворскла” клуби 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани тантана қилди ва турнир жадвалида 21 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ўйинда фаол ҳаракат қилган Турсунов икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Лекин ҳар икки вазиятда Коваль ўз маҳоратини намойиш этиб қолди. Бу мағлубиятдан сўнг “Говерла” 9 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.

ВОРСКЛА – ГОВЕРЛА  2:0

Голлар:
Люлька, 30 (ўз дарвозасига), Громов, 74

“Ворскла”: Богуш, Сапай, Симинин, Ткачук, Даллку, Маркоски (Ковпак, 88), Дедечко, Чеснаков, Громов, САНЖАР ТУРСУНОВ (Будник 84), Шиндер (Баранник, 81)

“Говерла”: Коваль, Качараба, Ягодинскис, Люлька (Акимов, 34), Глушицкий, Акакпо, Аруна (Хлебас, 72), Тудосе, Мякушко, Фешук, Гришин (Трухин, 80)

Огоҳлантиришлар: Громов, Чеснаков — Глушицкий, Тудосе
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика