UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  5 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

"Турон"да мураббий ўзгарадими? Мурод Исмоилов жавоб берди Янгиликлар

"Турон"да мураббий ўзгарадими? Мурод Исмоилов жавоб берди

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида "Насаф" (0:4) меҳмони бўлди .




Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Аввало қаршилик мухлисларни ва "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. "Насаф" барибир ўзгача жамоа. Бу ерда қандай ҳолат бўлмасин, доимо ўзини йўқотиб қўймасдан ўз услубида ўйнашда давом этади. Шуни билган ҳолда йигитларга барчасини тушунтиргандик. Қайсидир паллаларда тўпни йўқотишимиз, комбинацияларимиз ўхшамаслиги натижасида "Насаф" маҳорат кўрсата олди. Имкониятларидан фойдаланди. Барибир рақибни тан олиш керак. Уларнинг ўйинига гап йўқ. Легионерлар биз кутган ўйинни кўрсата олишмади. Балки вақт керакдир. Тил борасида ҳам муаммо бўлмоқда. Бу баҳона эмас. Маҳорат борасида бизнинг футболчилар кучсиз демайман. Фарқ мураббийнинг кўрсатмасини бажариш ёки бажармасликда. Ҳамма нарсанинг қурилишида озгина қийинчиликлар бўлади. Менимча шу босқич бизнинг бошимиздан ўтмоқда. "Насаф" чиройли футбол ўйнади ва ғалабага эришди. Ўша нарсани биз ҳам истаяпмиз", - деди Мурод Исмоилов.

- Клуб ўринбосарлар жамоасида иштиёқ кучли эканлиги кўриниб турибди...

- Декабрь ойидан бошлаб ўринбосарлар жамоасини ўзим шакллантирдим. Раҳбарият бу борада имконият ва шароитлар яратиб берди. Футболчиларни танлаб олдим. Улар кўрсатмаларни бажара олишмоқда. Шунинг учун натижамиз яхши. 

- "Турон"нинг ҳозирги инфратузилмаси Суперлига талабларига жавоб берадими?

- Биз шундай босқичдамизки, клуб Суперлигага чиққач ҳам жамоани шакллантириш асосий вазифамиз сифатида белгиланди. Бундан ташқари, юз ўринли қароргоҳ қурилмоқда. Қарама-қарши томонга қўшимча ўриндиқлар ўрнатилди. Янги ёритгичлар қўйилди. Буларнинг барчаси битта вақтга тўғри келиб қолгани учун бироз қийин бўлиб қолди. Раҳбарият қўлидан келганча ҳаммасини қилиб беряпти. Футболчиларнинг маошлари вақтида берилмоқда. Энг яхши шароитлар яратиб бериляпти. Шу билан бирга раҳбарлар юқори босим қилаётгани йўқ. Вақт кераклигини тушунишмоқда. 

- "Турон" тўртта турда бир очко жамғарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа учун мураббий жавобгар бўлади. Нима деб ўйлайсиз жамоада мураббийни алмаштириш керакми?

- Ҳозир шундай тасаввур пайдо бўлганки, жамоа бир нечта ўйинда ютқазса мураббий алмашиши керак. Ўйлайманки, клуб раҳбарлари ҳам, мухлислар ҳам Исломбек Исмоиловни қўллаб-қувватлайди. Очиқ гап ёш ўсиб келаётган мутахассис. Қандай ишлаётганини кўриб турибман. Ҳамма гап тушунишда. Китобни ўқиган билан уққан бошқа, дея сўзларини якунлаган мутахассис.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика