UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  1 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  2 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6

"Турон" тугатилгани эълон қилинди Янгиликлар

"Турон" тугатилгани эълон қилинди

2017 йил ташкил топган клуб 2019 йилга келиб Лига аъзосига айланган ҳамда илк уринишдаёқ Про лига мусобақасининг Шарқий минтақасида ғолиб чиқиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганди.

Клуб мос равишда 2020 ва 2022 йилларда Про лигада муваффақиятли иштирок этди ва икки бор Суперлига йўлланмасига эга чиқиб, 2021 ва 2023 йилларда элитада иштирок этди. Асосий мусобақада "Турон" муваффақиятли тўп тепа олмаган бўлса-да, кўплаб мухлис ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. 

"Турон" хусусий клуб сифатида Лига томонидан қўйилган қатор талабларни бажаришга эришди. Яйпандаги Ўзбекистон стадиони қайта таъмирдан чиқарилди, унинг шарқий қисмига янги трибуна қурилди ва илк бор стадион ёритиш тизимига эга бўлди. Лига мазкур аренада 2022 йилги мамлакат Суперкубогини ўтказишга ҳам эришди. Ўзбекистон стадионидан узоқ тарихга эга бўлган "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" футбол клублари ҳам бир қатор учрашувларда фойдаланди. 

Клуб, шунингдек, болалар футболига ҳам эътибор қаратиб, ўз академиясини фойдаланишга топширганди. Замонавий база ва унга туташ ҳудудда машғулот майдонлари ҳам бунёд этилди. Қайд этиш керак, Суперлиганинг бир неча йиллик айрим клубларида ҳам бундай шароитлар мавжуд эмас. 

Хусусий клуб ва унинг инвесторларига берилган имтиёзлар муддати ўз якунига етгач, "Турон" клубида молиявий қийинчиликлар бошланди. У 2024 йилни Биринчи лигада 17-18 ёшли футболчилар билан ўтказиб, якунда Шарқ минтақасида 11-ўринни эгаллаганди. Шу йилнинг 19 март куни эса "Турон" Лига қатнашчилари сафидан чиқишини расман маълум қилди. 

Лига "Турон" футбол клуби ташкилотчи ва ташаббускорларига ўтган 6 йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика