UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз" Янгиликлар

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, "Шўртан" билан кубок баҳсидан сўнг шогирдларимда руҳий жиҳатдан муаммолар бор эди. Лекин, бугунги учрашувгача бўлган вақт оралиғида бу борада ишладик. Йигитларга кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаргани учун раҳмат айтаман.

Кўрдингиз, беллашув тўлиқ назоратимизда ўтди. Ўзимиз яратган барча вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди. Камчилик ҳар доим бўлади. Ютган ўйинларимизда ҳам хатолар кузатилади. Футбол хатоларга бой ўйин. Истасак ёки истамасак барибир қаердадир камчиликлар юзага келади. Чемпиоанат энди бошланди. Ўйин сифатини янада яхшилаш учун бироз вақт керак.

Мақсадимиз ҳужумкор футбол кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Биринчи бўлимдан кейин боллар билан ҳисоб қалтис эканлигини ва хотиржамликка берилмасликни гаплашдик. Рақиб гол урадиган бўлса руҳий устунлик улар томонга ўтиб кетарди. Йигитларга иккинчи бўлимда ҳисобни унутиб майдонга тушишларини таъкидладик.

Кейинги тур ҳақида? Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. "Оқ-тепа" ҳам ўзига яраша кучли. Яхши шаклланган жамоа. Таркибида бир қатор яхши савиядаги футболчилар жамланган. Бизни ўзимизни йўлимиз бор. Уларнинг ўзини йўли бор. Биз мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз",- дейди Ислом Исмоилов.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика