UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  3 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2

Туркманистонга қарши учрашувларда кимлар майдонга тушган ва гол урган? Ўзаро ўйинлар тарихи Янгиликлар

Туркманистонга қарши учрашувларда кимлар майдонга тушган ва гол урган? Ўзаро ўйинлар тарихи

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида бўлажак рақибимиз ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашамиз.

Туркманистонга қарши илк тўқнашувимиз айнан CAFA турнирининг аждоди бўлган Марказий Осиё кубогига тўғри келган. Тошкентда ўтган баҳсда Улуғбек Рўзимов ҳамда Азамат Абдураимовларнинг голига рақиб жамоа сафида Виталий Золотухин жавоб қайтарган.

Марказий Осиё кубоги-1992. Гуруҳ босқичи

Ўзбекистон — Туркманистон 2:1

28.06.1992. “Пахтакор” стадиони. Тошкент, Ўзбекистон. 1300 томошабин

Бош ҳакам: Юрий Пекшев (Тожикистон)

Голлар: 1:0 — 8, Улуғбек Рўзимов, 2:0 — 75, Азамат Абдураимов, 2:1 — 85, Виталий Золотухин

Ўзбекистон: Анвар Жабборов, Мурод Алиев, Мустафо Белялов, Сайдулло Турсунов, Илҳом Шарипов, Рустам Абдуллаев (Ойбек Усмонхўжаев, 66), Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Қодир Ибрагимов, 62), Улуғбек Рўзимов (Александр Кожухов, 71), Олег Синелобов, Азамат Абдураимов, Нўъмон Ҳасанов

Туркманистон: Александр Коробко, Амандурди Аннадурдиев (Виталий Золотухин, 69), Раҳим Қурбонмамедов, Жумадурди Мередов, Комил Мингазов (Дмитрий Корж, 73), Чориёрқули Сейдиев, Қурбонгелди Дурдиев, Аманмурад Мередов, Сергей Казаков, Чориёр Муҳадов (Рафис Гильманов, 86), Бердимурод Нурмурадов (Қурбонмамат Мередов, 46)

Туркманистонда ўтган жавоб ўйинида эса мезбонлар ўзаро қарама-қаршиликдаги ягона ғалабасини қўлга киритган. Чориёр Муҳадов мамлакати учун тарихий голни урган. Гуруҳ босқичи системасида ўтган мазкур турнирда Қозоғстон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган. Ўзбекистон 2-ўрин билан кифояланган бўлса, Турманистон кучли учликдан ўрин олган. Азамат Абдураимов эса турнир тўпурарига айланган.

Марказий Осиё кубоги-1992. Гуруҳ босқичи

Туркманистон — Ўзбекистон 1:0

25.10.1992. "Кўпетдағ" стадиони. Ашғобод, Туркманистон. 3000 томошабин. 

Бош ҳакам: Абдуғани Ражабов (Қирғиз Республикаси)

Гол: 1:0 — 70, Чориёр Муҳадов

Туркманистон: Коробко Александр, Аннадурдиев Амандурди, Корж Дмитрий, Курбанмамедов Раҳим, Мингазов Комил (Байлиев Вепа, 70), Саидиев Чориёрқули, Кириллов Валерий (Мередов Аманмурад, 46), Козлов Алексей, Золотухин Виталий (Казаков Сергей, 65), Муҳадов Равшан, Нурмурадов Бердимурод (Муҳадов Чориёр, 46)

Ўзбекистон: Алланиёзов Бердақ, Алиев Мурод, Белялов Мустафо, Магометов Фарҳод, Тихонов Александр, Макаров Виктор, Нарзиқулов Самат (Дўрмонов Рустам, 46), Синелобов Олег (Волков Александр, 81), Жабборов Ҳамза (Ходиев Собир, 70), Кечинов Валерий, Ҳасанов Нўъмон

Огоҳлантиришлар: Синелобов Олег (45), Байлиев Вепа (72)


Навбатдаги беллашув орадан икки йил ўтгач ташкил этилган. "Пахтакор" стадионида ўтган учрашувда вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишга муваффақ бўлган.

Мустақиллик кубоги-1994

Ўзбекистон — Туркманистон 4:0

11.04.1994. "Пахтакор" стадиони. Тошкент, Ўзбекистон. 35000 томошабин

Бош ҳакам: Абдуғани Ражабов (Қирғиз Республикаси)

Голлар: 1:0 — 45, Шуҳрат Мақсудов, 2:0 — 47, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, 3:0 — 53, Рустам Абдуллаев, 4:0 — 71, Нўъмон Ҳасанов

Ўзбекистон: Бердақ Алланиёзов, Мурод Отажонов, Улуғбек Рўзимов, Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Александр Тихонов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Вали Келдиев, 75), Олим Тиллаев, Шуҳрат Мақсудов (Нўъмон Ҳасанов, 65), Рустам Абдуллаев, Рустам Дўрмонов

Туркманистон: Игорь Омелеченко, Дмитрий Корж, Чориқули Саидиев, Евгений Сисоев, Виталий Тепляков, Аман Мередов (Валерий Кириллов, 63), Амандурди Аннадурдиев, Виталий Золотухин, Бердимурод Нурмурадов (Равшан Муҳадов, 46), Комил Мингазов, Чориёр Муҳадов


Буни қарангки, жамоалар шу йилнинг ўзида Осиё ўйинларида тўқнаш келади. Ўзбекистон терма жамоаси "Б" гуруҳида пешқадамликни қўлга киритган бўлса, Туркманистон "А" гуруҳида Эронни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллайди. Шу боис, жамоалар плей-оффда дуч келишади. Мазкур баҳсда ҳам ҳамюртларимиз йирик ғалабани тантана қилишади. Мусобақа якунида эса ўзбекистонликлар чемпионликни тантана қилишади.

Осиё ўйинлари-1994. Чорак финал

Туркманистон — Ўзбекистон 0:3

7.10.1994. "Миёши Атлетик" стадиони. Миёши, Япония. 1293 томошабин

Бош ҳакам: Ради ал Ҳаддад (Кувайт)

Голлар: 0:1 — 15, Игорь Шквирин, 0:2 — 20 (пен.), Азамат Абдураимов, 0:3 — 33, Игорь Шквирин

Туркманистон: Александр Коробко, Дмитрий Корж, Чориқули Саидиев, Евгений Сисоев, Раҳим Қурбонмамедов, Аман Мередов, Мамандурди Аннадурдиев, Бердимурод Нурмуродов, Виталий Золотухин, Комил Мингазов, Чориёр Муҳадов

Ўзбекистон: Юрий Шейкин, Улуғбек Рўзимов, Александр Тихонов, Фарҳод Магометов, Андрей Федоров, Абдусамат Дўрмонов, Илҳом Шарипов, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Игорь Шквирин

Жамоаларнинг навбатдаги тўқнашуви ҳам Осиё ўйинларига тўғри келган. Тўрт йилдан кейин қўшниларимиз сезиларли кучайишга эришган ва дастлабки босқичнинг "А" гуруҳида Жанубий Корея ва Вьетнамни мағлуб этиб, пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олган. Вакилларимиз Кувайт ва Мўғулистонни ортда қолдирган. Иккинчи босқичда эса бир гуруҳдан ўрин олган қўшнилар беллашувида кучлар тенг келган. Гуруҳ босқичи якунига кўра, Ўзбекистон биринчи, Туркманистон эса иккинчи ўрин билан чорак финал йўланмасини қўлга киритган. Бироқ вакилларимиз Эрон, туркманлар эса Хитой тўсиғидан ўта олишмаган.

Осиё ўйинлари-1998. Гуруҳ босқичи

11.12.1998. "Супачаласаи" стадиони, 1000 томошабин. Бангкок, Таиланд

Ўзбекистон — Туркманистон 1:1

Голлар: 1:0 — 37, Ниғматулла Қутибоев, 1:1 — 72, Муслим Агаев

Ўзбекистон: Павел Бугало (Олег Беляков, 46), Александрь Саюн, Рустам Шаймардонов, Андрей Фёдоров, Александр Хвостунов, Бахтиёр Қамбаралиев, Алексей Семенов (Рашид Ғофуров, 65), Шуҳрат Раҳмонқулов, Эдуард Момотов, Ниғматулла Қутибоев, Игорь Шквирин

Орадан икки йил ўтган, жамоалар Тошкентда ўртоқлик шўйинида куч синашади, унда ҳамюртларимиз йирик ҳисобидаги ғалабага эга чиқишади.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон — Туркманистон 3:0

8.10.2000. "Пахтакор" стадиони, 15000 томошабин. Тошкент, Ўзбекистон. 

Бош ҳакам: Гали Имамов (Ўзбекистон)

Голлар: 1:0 — 40, Рустам Дўрмонов, 2:0 — 55, Максим Шацких, 3:0 — 63, Максим Шацких

Ўзбекистон: Павел Бугало (Георгий Забиров, 84), Бахтиёр Ашурматов (Февзи Давлетов, 82), Даврон Файзиев (Абдумажид Тоиров, 75), Николай Ширшов (Андрей Акопянц, 72), Андрей Фёдоров (Шуҳрат Раҳмонқулов, 46), Сергей Лушан, Сергей Лебедев, Миржалол Қосимов (Александр Хвостунов, 81), Ниғматулла Қутибоев (Отабек Шомуродов, 46), Максим Шацких (Умид Исоқов, 82), Рустам Дўрмонов (Игорь Шквирин, 57)

Туркманистон: Александр Коробко (Байрамнияз Бердиев, 83), Қурбонгелди Дурдиев (Виталий Аликперов, 80), Умар Бердиев, Гочгули Гочгулиев, Александр Игнатов, Зариф Эрешов (Суҳупназар Дурдиев, 68), Бегенчмуҳаммад Қулиев (Владимир Миллер, 80), Александр Нестеров, Сапар Таганқиличев (Константин Поддуев, 46), Юри Магдиев, Амандурди Аннадурдиев (Шуҳрат Оразгелдиев, 68)

2002 йилги жаҳон чемпионати саралашида эса яна икки қўшнининг йўллари туташади. Илк босқичнинг 7-гуруҳидан ўрин олган жамоаларнинг ўзаро дастлабки қарама-қаршилиги 2-турга тўғри келган ва Миржалол Қосимовнинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилган.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи

Ўзбекистон — Туркманистон 1:0

25.04.2001. "Пахтакор" стадиони, 55000 томошабин. Тошкент, Ўзбекистон

Бош ҳакам: Жалол Моради (Эрон)

Гол: 1:0 — 63, Миржалол Қосимов

Ўзбекистон: Олег Беляков, Олег Пашинин, Февзи Давлетов, Николай Ширшов (Улуғбек Бақоев, 90), Даврон Файзиев, Алексей Дионисеев, Владимир Маминов, Сергей Лушан (Александр Хвостунов, 69), Миржалол Қосимов, Георги Георгиев (Мухтор Қурбонов, 82), Жаъфар Ирисметов

Туркманистон: Александр Коробко, Қурбонгелди Дурдиев, Умар Бердиев, Гочгули Гочгулиев, Юри Магдиев, Александр Игнатов, Жумадурди Мередов, Дмитрий Хомуха, Камил Мингазов (Юри Бордолимов, 57), Каҳабер Гоголадзе (Муслим Агаев, 80), Владимир Байрамов (Ражабмурод Агабаев, 46)

Огоҳлантиришлар: Жаъфар Ирисметов (23), Юри Магдиев (34), Миржалол Қосимов (35), Олег Пашинин (36), Даврон Файзиев (81)


Жавоб ўйинида эса томошабнилар еттига гол гувоҳига айланишган, аммо баҳс туркманларнинг йирик мағлубияти билан якунланган. Дастлабки босқич якунларига кўра, Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олган. Туркманистон эса иккинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионати билан анча эрта хайрлашган.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи

Туркманистон — Ўзбекистон 2:5

3.05.2001. "Амман" стадиони, 800 томошабин. Амман, Иордания.

Бош ҳакам: Дешаприя Арамбекаде (Шри Ланка)

Голлар: 0:1 — 21 (пен.) Миржалол Қосимов, 0:2 — 35, Жафар Ирисметов, 1:2 — 42, Владимир Байрамов, 2:2 — 44, Владимир Байрамов, 2:3 — 48, Улуғбек Бақоев, 2:4 — 82, Андрей Акопянц, 2:5 — 88, Георги Георгиев

Туркманистон: Александр Коробко, Қурбонгелди Дурдиев (Владимир Миллер, 87), Умар Бердиев, Гочгули Гочгулиев, Бегенчмуҳаммед Кулиев, Юри Магдиев (Амандурди Аннадурдиев, 60), Жумадурди Мередов, Камил Мингазов, Ражабмурод Агабаев, Владимир Байрамов 

Ўзбекистон: Олег Беляков, Февзи Давлетов, Даврон Файзиев, Николай Ширшов, Александр Хвостунов, Алексей Дионисеев, Владимир Маминов, Марат Аҳмеров (Андрей Акопянц, 46), Миржалол Қосимов, Мухтор Қурбонов (Улуғбек Бақоев, 46), Жаъфар Ирисметов (Георги Георгиев, 73)

Огоҳлантиришлар: Жумадурди Мередов (16), Юри Магдиев (17), Марат Аҳмеров (42)

2004 йилги Осиё кубогида Марказий Осиё дербиси содир бўлди. Ёши катта инсонлар жарима тўпига ёнига яқинлашганда рақибларни титратадиган Миржалол Қосимовнинг шедевр голини ҳануз унутишмаган бўлса керак. "С" гуруҳи якунларига кўра, терма жамоамиз пешқадам сифатида плей-оффга йўл олган. Туркманистон эса учинчи ўрин билан кифояланган. Юртдошларимиз эса чорак финалда пенальтилар сериясида Баҳрайнга имконитни бой бериб қўйган.

Осиё кубоги-2004. Гуруҳ босқичи

Туркманистон — Ўзбекистон 0:1

26.07.2004. "Чонқинг Олимпик Спорт Центр" стадиони, 34000 томошабин. Чонқинг, Хитой. 

Бош ҳакам: Муҳаммад Куса (Сурия)

Гол: 0:1 — 58, Миржалол Қосимов

Туркманистон: 30.Павел Ҳарчик, 3.Гочгули Гочгулиев, 4.Гуванч Режепов, 15.Омар Бердиев, 6.Гурбангелди Дурдиев (12.Вячеслав Кренделев, 75), 8.Артём Назаров (24.Евгений Земсков, 67), 14.Рустам Сапаров, 20.Бегенч Кулиев, 22.Назар Байрамов, 13.Гуванчмуҳаммад Овеков, 21.Владимир Байрамов (9.Ариф Мирзоев, 84)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Андрей Фёдоров, 24.Асрор Алиқулов, 25.Ислом Иномов, 28.Алексей Николаев, 6.Леонид Кошелев, 18.Тимур Кападзе, 20.Элдор Магдеев (9.Анвар Солиев, 77), 17.Зафар Холмуродов (11.Владимир Шишелов, 77), 23.Илёс Зейтуллаев (4.Миржалол Қосимов, 46), 26.Марат Бикмаев

Огоҳлантиришлар: Омар Бердиев (11), Назар Байрамов (25), Гуванч Режепов (39), Гочгули Гочгулиев (63), Ислом Иномов (72)

Четлатиш: Ислом Иномов (84)


Бундан тўрт йил муқаддам Осиё кубогида яна икки қўшни қарама-қаршилиги содир бўлган. Дубайда ўтган баҳсда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси жавобсиз тўртта гол урган. Туркманистон гуруҳ босқичидан кейиноқ ортга қайтган бўлса, терма жамоамиз яна пенальтидан жабрдийда бўлади, бу сафар Австралия 11 метрли стандартлар бўйича устун келади.

Осиё Кубоги-2019.

"F" гуруҳи, 2-тур.

ТУРКМАНИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:4

13 январь 2019. Дубай. "Рашид" стадиони. (21:00)

Бош ҳакам: Аммар Ал Жунайби (БАА)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад(БАА) ва Турки Ал Худоёр (Саудия Арабистони)

Захира ҳаками: Муҳаммад Ала Бакри (Саудия Арабистони)

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 17, Элдор Шомуродов 24, Жалолиддин Машарипов 40, Элдор Шомуродов 42

Туркманистон (5-4-1): 1.Маммет Оразмуҳаммедов - 12.Сердар Аннаоразов, 4.Мекан Сапаров, 2.Зафар Бабажанов, 5.Везиргелди Илясов, 6.Гурбангелди Батиров - 8.Руслан Мингазов, 21.Расул Хўжаев, 19.Аҳмет Атаев (20.Мурат Аннаев, 44), 7.Арслонмурот Аманов - 9.Воҳит Оразсаҳедов (17.Алтимурот Аннадурдиев, 46).

Захира: 16.Батир Бабаев, 22.Никита Горбунов, 3.Гуймурот Аннагуллиев, 10.Сулейман Муҳадов, 11.Мурат Яхшиев, 13.Мердан Гурбанов, 14.Илья Тамуркин, 15.Михаил Титов, 18.Сердар Гелдиев, 23.Даврон Оразалиев.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов (6.Даврон Ҳошимов, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов (18.Фозил Мусаев, 77), 19.Отабек Шукуров - 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 68), 11.Жалолиддин Машарипов - 14.Элдор Шомуродов.

Захира:   21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Сардор Рашидов, 10.Марат Бикмаев, 23.Одил Ҳамробеков, 16.Азиз Турғунбоев.

Огоҳлантириш:   Анзур Исмоилов 71.

Сўнгги тўқнашув эса Ўзбекистон мезбонлик қилган "CAFA Nation's Cup-2023" мусобақасига тўғри келган.

"CAFA Nation's Cup-2023", 2-тур

Туркманистон – Ўзбекистон - 0:2

14 июнь 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:30.

Ҳакамлар: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғизистон), Сергей Гришченко (Қирғизистон), Сарвари Моҳд Шариф (Эрон), Акрами Ҳасан (Эрон)

Комиссар: Жамали Омид (Эрон)

Голлар: 0:1 - 52, Элдор Шомуродов (Ҳожимат Эркинов), 0:2 - 86, Элдор Шомуродов (Жамшид Искандеров)

Ўзбекистон - 12.Абдувоҳид Неъматов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 7.Отабек Шукуров, 10.Жалолиддин Машарипов (8.Жамшид Искандеров, 73), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (Бобир Абдихолиқов, 90+2), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Сардор Собирхўжаев (11.Остон Ўрунов, 46), 19.Азизбек Турғунбоев (25.Хожимат Эркинов, 46), 20.Акмал Мозговой (9.Одилжон Ҳамробеков, 46), 22.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 65).
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Абдулла Абдуллаев, 26.Аббосбек Файзуллаев, Жамшид Болтабоев, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Туркманистон - 1. Расул Чариев, 8. Аҳмет Атаев, 2. Гуйчмурат Аннагулиев, 3. Йилас Тойжанов, 4. Мекан Сапаров, 6. Ибраим Маммедов, 10. Ресул Ҳожаев, 15. Абди Башимов, 17. Алтинмурат Аннадурдиев, 18. Йилас Сапармаммедов, 24. Шаназар Тиркишов.

Захира: 5.Ата Гелдиев, 7.Арсланмурат Аманов, 9.Мурат Аннаев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Батир Бабаев, 13.Велмурат Баллаков, 14.Мейлис Диниев, 16.Довлетяр Бердиев, 20.Бегимурат Байов, 21.Арзувгули Сапаргулиев, 23. Теймур Чариев, 25. Мирза Бекназаров.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика