UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  2 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  2 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58

Туркманистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

Туркманистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Туркманистон футбол федерасияси техник директори Ровшан Мередов футбол бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

42 ёшли мутахассис ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида катта тажрибага эга. Мередов профессионал фаолиятини 1999 йил "Небитчи" таркибида бошлаган, кейин "Дагдан", "Галкан", "Аҳал" ва "Едиген" жамоаларида ўйнаган.

Футболчилик фаолиятини якунлаб, PRO тоифали мураббийлик лиcензиясини олган Ровшан Мередов 2013-2020 йилларда Ашхободнинг "Едиген" ва "Аҳал" жамоалари клубларини бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар миллий чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган, "Аҳал" эса 2017 йилда Туркманистон Кубогини қўлга киритган.

Мутахассиснинг хорижда ишлаш тажрибаси ҳам бор – 2020 йилда Ўзбекистоннинг "Қизилқум", 2022 йилда Қирғиз Республикасининг "Каганат" жамоасига устозлик қилган.

Ровшан Мередов 2025 йил бошидан буён Туркманистон футбол федерацияси Техник бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга параллел равишда 2020 йилдан бери "Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бошчилигида Жаҳон футболини ривожлантириш департаментида ФИФА техник эксперти сифатида ишлаб келмоқда.

Мередов терма жамоани 2023 йилдан буён бошқариб келган Мерген Оразов ўрнини эгаллади.

10 июнь куни Туркманистон терма жамоаси 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш турнири доирасида Таиланд терма жамоасини қабул қилади. Ўйин "Ашхобод" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика