UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  4 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида! Янгиликлар

Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!

Тахминан 42 нафар ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан. Улардан бири 18 0000 дан ортиқ "ставка"ни амалга оширган.

Суд органлари бу ҳакамларнинг молиявий операцияларини текширмоқда.

Туркия футбол федерацияси (ТФФва Истанбул прокуратураси 150 дан ортиқ профессионал ҳакамларга, жумладан, мамлакатнинг юқори дивизиони — Суперлиганинг 22 нафар расмий шахси бўйича алоҳида тергов бошлади.

Федерация томонидан ўтказилган ички ўрганишлар шуни кўрсатдики, профессионал лигалардаги амалдаги 571 нафар ҳакамдан 371 нафари пул тикиш ҳисобига эга ва 152 нафари қимор ўйинларида фаол иштирок этган, деб эълон қилди ТФФ президенти Иброҳим Ҳожиусмонўғли Истанбулдаги федерация бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Юқори мартабали ҳакамлар орасида 7 нафари бош ҳакам ва 15 нафари ён ҳакам эди.

"Биз ўз уйимизни тозалашдан бошладик. Туркия футболининг ҳам фахри, ҳам муаммоли соҳаси бўлган ҳакамлар ҳамжамияти бизнинг бошланғич нуқтамизга айланди", – деди Ҳожиусмонўғли.

Президентнинг сўзларига кўра, давлат идоралари ва профессионал таҳлилчилар билан ҳамкорликда тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, пул тикиш фаолияти алоҳида ҳодисалардан тортиб, тизимли қимор ўйинларигача бўлган. 

"Бир ҳакам 18 227 марта пул тиккан. 10 нафар ҳакам 10 000 лирадан ошиқ "ставка" қилган ва 42 ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан", – деди у.

ТФФ маълумотларига кўра, интизомий ишлар дарҳол бошланади. Ҳожиусмонўғли ҳакамлар федерация кўрсатмаларига мувофиқ интизомий жазога тортилишини айтди. 

Шунингдек, у тергов натижалари ФИФА ва УEФАга ҳам юборилишини маълум қилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
28 окт 19:19:22
Уткир Набиев
Хар ёмони бир яхшиси булади.Бизни спортчилар Туркияга бромай куйгани яхши эканда, хакам бошкача харатда югуради, футболчилар бошка харакатда югурадиган булса, олдиндан маълум уйинни куришдан ёмони йук. Файзуллаев ва Шомуродов бошка томонларга кетгани яхши экан....
   
28 окт 12:59:19
Olmaliq.uz
Bu yil Turkiya chempionatini kuzatayotgan boʻlsam, hakamlari sal oʻzi bilganicha boshqarayotganga oʻxshaydi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика