UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  3 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Туркияда бу ҳафта Истанбул дербиси бўлади. 12-тур превьюси Янгиликлар

Туркияда бу ҳафта Истанбул дербиси бўлади. 12-тур превьюси

Бугун, Галата саройидаги турк футболи спектакли билан Туркия маҳаллий чемпионатида навбатдаги тур ўйинларига старт берилади ва унда футбол ихлосмандлари супер тўқнашувлар гувоҳига айланишади.

Ашаддий рақобатчилар жанги

Жорий турнинг марказий мақомдаги учрашувида аввалги сафар меҳмонда газиликларни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратган "Галатасарой" ўз майдонида сўнгги марта азалий рақибларидан бири бўлган "Анқаргюжю"ни таслим қилган "Истанбул Башакшеҳир"ни қабул қилади. Ушбу баҳс кўпчилик мухлис-у мутаҳассисларини катта қизиқишига сабаб бўлиши турган гап. Мезбонлар таркибида Радамель Фалкаонинг жароҳат олиши жиддий йўқотиш бўлди. Унинг ўрнини Раян Бабел ва руминиялик савияли ҳужумчилардан бири Флорин Андоне билдирмасликка ҳаракат қилишади. "Башакшеҳир"да эса, ҳужум чизиғидан Европанинг бир қатор топ-клублари шарафини ҳимоя қилган ва ақл бовар қилмас даражадаги қойилмақом финтлари билан миллионлаб ишқибозлар меҳрини қозонган бразилиялик Робиньо ҳамда Хитойдаги жиддий жароҳатдан сўнг аввалги савиясига қайтишга қатьий бел боғлаган 34 ёшли Демба Ба бор.

Галатасарай

Суперлига . 12-тур

22/11/2019, 21:30

1
:
0
Тугади

Истанбул Башакшехир

Фредрик Гулбрандсен - 78'

Стадион: Ali Sami Yen Spor Kompleksi Turk Telekom Stadyumu

45'
90'
3'  Райан Бабел
39'  Адем Бюйюк
74'  Софиан Фегули (Эмре Мор)
86'  Эмре Тасдемир (Юто Нагатомо)
86'  Адем Бюйюк (Юнес Бельханда)
90'  Марио Лемина
34'  Ирфан Кахведжи
39'  Махмут Текдемир
47'  Жуниор Кайсара
60'  Махмут Текдемир (Фредрик Гулбрандсен)
73'  Азубуйке Окечукву (Беркай Озджан)
78'  Фредрик Гулбрандсен
78'  Ирфан Кахведжи
87'  Ирфан Кахведжи (Арда Туран)



Ўртамиёналар беллашуви

Жорий мавсумда қуйи лигада фантастик даражада ўтказиш орқали элитага қайтган дебьютант жамоа "Денизлиспор" ўтган тур доирасида "Бешиктош" майдонида меҳмон бўлиб, кичик ҳисобда мағлуб бўлганди. Бу сафар улар ўз мухлислари қаршисида ўзидан бор йўғи уч очко кам жамғарган ва олдинги турда анталияликларни ўз уйида минимал кўринишда таслим этган "Ризеспор"ни меҳмон қилади. Бу ўйинда Денизли шаҳри жамоаси колумбиялик супер форвардга катта умид боғлашмоқда. Меҳмонлар сафида эса, маҳаллий ёш умидли ҳужумчи Жаглян Огулжандан кўп нарса кутилмоқда.

Денизлиспор

Оскар Эступинан - 86', Радослав Муравски - 90'

Суперлига . 12-тур

23/11/2019, 16:00

0
:
2
Тугади

Ризеспор

Стадион: Denizli Ataturk Stadi

45'
90'
11'  Бурак Чалык
41'  Радослав Муравски
67'  Зеки Явру (Тьягу Лопеш)
67'  Бурак Чалык (Моду Курган)
70'  Закарья Бергдих
78'  Исаак Сакей (Оскар Эступинан)
86'  Оскар Эступинан
86'  Моду Курган
90'  Радослав Муравски
29'  Абдулла Дурак
39'  Исмаэль Дьоманде (Николайн Морозук)
69'  Ян Сассе
75'  Амину Умар (Барыш Аличи)
85'  Марко Шчепович (Димитрис Хадзийсайяс)



Етакчи аутсайдерга қарши

Кетма-кет муваффақиятсизликларга учраб, ноодатий равишда ўзига ярашмаган ўринларидан бирини эгаллаб турган "Анқарагюжю" бу сафар ўз уйида аввалги тур узоқ вақт давомида турнир жадвалининг мутлақ карвонбошиси бўлиб келган жамоа "Аланьяспор"ни енгган "Трабзонспор"ни меҳмон қилади. Аланьяликларни мағлуб этиш орқали мусобақа жадвали етакчисини ўзгаришига сабабчи бўлган меҳмонлардан ушбу учрашувда ҳам шиддатли ўйин кутса бўлади. Анқараликлар эса, ямайкалик легионер Девер Оржилл ва маҳаллий тажрибали ҳужумчилардан бири Ильхан Парлакдек форвардларга эга.

Анкарагюджю

Суперлига . 12-тур

23/11/2019, 18:30

3
:
0
Тугади

Трабзонспор

Александер Серлот - 6', Юсуф Сари - 48', Энтони Нвакаэме - 56'

Стадион: Eryaman Stadyumu

45'
90'
9'  Илхан Парлак
25'  Айдын Карабулут (Джебраил Караел)
36'  Эктор Кантерос
43'  Рикардо Фати
45'  Рикардо Фати
46'  Ялчын Айхан (Алихан Кубалас)
63'  Седат Агджай (Wilfred Moke)
89'  Алихан Кубалас
6'  Александер Серлот
40'  Юсуф Сари
48'  Юсуф Сари
48'  Энтони Нвакаэме
56'  Энтони Нвакаэме
56'  Александер Серлот
64'  Хосе Соса (Доган Эрдоган)
73'  Энтони Нвакаэме (Фиратджан Узюм)
79'  Гастон Кампи
80'  Маджид Хоссейни (Cafer Tosun)



Ўртамиёналар қарама-қаршилиги


Мавсум бошида кутилмаган равишда бирин-кетин қақшатқич мағлубиятларни қабул қилиб олган мамлакатнинг кам сонли совриндор жамоаларидан бири “Бешиктош” сўнгги ўйинларда яна ўзининг аввалги юқори савияли ўйинини намойиш этишни бошлади ва энг муҳими мухлислари ишончини қайтарди. Эндиги турда жамоа ўз майдонида оҳирги пайтлар ҳеч омади юришмаётган ва хаттоки кучли ўнликдан ҳам тушиб кетган Конья шаҳрининг деярли шу ном билан аталувчи жамоасини қабул қилишади. Истанбулликлар ушбу ўйиндаги ғалаба орқали ўзларига мос ва ҳос бўлган 1-ўринларига чиқиб олишлари мумкин. Меҳмон жамоа эса, қўлга киритиладиган уч очко эвазига кучли ўнликка кириб олиш имкониятига эгалар.

Коньяспор

Суперлига . 12-тур

23/11/2019, 21:00

1
:
0
Тугади

Бешикташ

Бурак Йылмаз - 71'

Стадион: Konya Buyuksehir Stadyumu

45'
90'
46'  Ферхат Озторун
73'  Марко Евтович (Амир Хаджиахметович)
76'  Ферхат Озторун (Эрдон Дачи)
78'  Йенс Йонссон
90'  Дианье Фаллу (Mucahit Akcay)
90'  Эрдон Дачи
54'  Мохамед Эль-Ненни
59'  Абдулай Диаби (Жорж Н'Куду)
71'  Бурак Йылмаз
71'  Джанер Эркин
85'  Адем Ляйич (Огузхан Эзьякуп)
90'  Бурак Йылмаз (Мехмет Умут Наир)



Карвонбоши яққол аутсайдер майдонида меҳмон

Ўтган турда ўз мухлислари қаршисида кучли жамоаларга етарлича бошоғриқ бўла оладиган иштирокчилардан бири бўлган “Коньяспор”ни ишончли ҳисоб билан енгиши натижасида 1-поғонага кўтарилган “Сивасспор” бу сафар деярли мавсум бошидан бери сўнгги ўринни ҳеч кимга бермай келаётган мусобақанинг айни вақтдаги энг омадсиз иштирокчиси бўлиб турган “Қайсариспор” билан ўзаро баҳс олиб боради. Ризо Қалимбай шогирдлари таркибида ивуарлик Аруна Коне ва малилик Мустафо Ятабаре бор ва улар ҳозиргача биргаликда 7 та гол уришди. Мезбонлар сафида эса, Того миллий терма жамоаси фахри бўлмиш Эммануель Адебайордек катта тажрибага эга супер форвард ҳаракат қилмоқда.

Кайсериспор

Педро Энрике - 44'

Суперлига . 12-тур

24/11/2019, 15:00

4
:
1
Тугади

Сивасспор

Фернандо Сантос - 24', Эмре Кылынч - 70', Эрдоган Есильюрт - 74', Эрдоган Есильюрт - 90'

Стадион: Kadir Has Sehir Stadyumu

45'
90'
44'  Педро Энрике
44'  Бенуа Пулен
61'  Самил Джиназ
63'  Самил Джиназ (Бен Рейнстра)
71'  Педро Энрике
74'  Умут Булут (Билал Башачикоглу)
75'  Хасан Хусейн Акар (Эмре Демир)
24'  Фернандо Сантос
24'  Угур Чифтчи
61'  Фатих Аксой
65'  Фернандо Сантос (Эрдоган Есильюрт)
70'  Эмре Кылынч
74'  Эрдоган Есильюрт
74'  Мерт Хакан Яндас
84'  Эмре Кылынч (Аруна Коне)
89'  Мерт Хакан Яндас (Зия Эрдал)
90'  Эрдоган Есильюрт
90'  Аруна Коне



Аламзада етакчи ўртамиёнага қарши


Аввалги тур доирасида сенсацион равишда “Трабзонспор”га минимал ҳисобда имкониятни бой берган ва натижада тўртинчи қаторга тушиб қолган “Аланьяспор” энди ўз мухлислари қаршисида одинги турда малатьяликлар билан дурангга имзо чеккан “Гёзтепе” билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Мезбонлар таркибида бир вақтлар Англия Премьер-лигаси клублари дарвозасини зир титратган ва айни пайтда мусобақа бош тўпурари бўлиб турган Паписс Сиссе ҳаракат қилади. Ильхан Палут шогирдлари орасида италиялик 99-рақам остида ўйнаётган Стефано Наполеони бор. Табиийки, ушбу баҳсда ҳар иккала жамоага ҳам ғалаба сув ва ҳаводек керак бўлиб турибди. Шундай экан, мухлис-у мутаҳассислар томонидан учрашувга бўлган қизиқиш аудиторияси сезиларли даражада юқори бўлиши таҳмин қилинмоқда.

Аланяспор

Суперлига . 12-тур

24/11/2019, 17:30

1
:
0
Тугади

Гезтепе

Андре Кастро - 68'

Стадион: Bahcesehir Okullari Stadyumu

45'
90'
34'  Манолис Сиопис
35'  Джейхун Гюльселям
63'  Джалма (Ясин Бамму)
73'  Джейхун Гюльселям (Муса Чагыран)
83'  Вандерсон
45'  Сонер Айдогду
64'  Марсио Моссоро (Стефано Наполеони)
68'  Андре Кастро
68'  Халиль Акбунар
77'  Халиль Акбунар (Каян Ялчин)
90'  Андре Кастро (Сельсо Борхес)



Қуйидагилар тўқнашуви


“Қосимпошо” олдинги турда кимсан “Фенербахче” меҳмони бўлиб, кучли рақибига жиддий қаршилик кўрсатди ва тенгма-тенг кураш олиб борди. Бироқ, афсуски якунда аламли тарзда мағлубиятга учради. Улар бу сафар мусобақанинг энг қолоқ иштирокчиси номини ҳеч кимга бергиси келмаётган қайсериликларни кучли ирода эвазига енгган “Генчлербирлиги” билан ўзаро жанг олиб боришади. Қосимпошоликлар ушбу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлишса, хатто кучли ўнталикка кириб олишлари мумкин. Меҳмон жамоа вакиллари эса, агар уч очкони нақд қилишса хавфли зонадан анча узоқлашиб олиш имкониятига эгалар.

Касимпаса

Айтак Кара - 54'

Суперлига . 12-тур

24/11/2019, 17:30

2
:
1
Тугади

Генчлер

Богдан Станку - 82', Богдан Станку - 88'

Стадион: Recep Tayyip Erdogan Stadi

45'
90'
54'  Айтак Кара
54'  Харис Хайрадинович
81'  Мустафа Пектемек (Ильхан Депе)
87'  Страхил Попов
89'  Абдул Халили (Тобиас Хейнц)
58'  Надир Чифтчи (Флойд Айте)
67'  Пьер-Ив Поломат (Абдулайе Диалло Садио)
69'  Богдан Станку
80'  Берат Оздемир (Матс Сентьенс)
82'  Богдан Станку
82'  Эрдем Озгенч
88'  Богдан Станку



Истанбулликлар Малатьяга учишади

Дам олиш кунидаги ўйинларни тугатиб берувчи учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши кутилмоқда. Жорий мавсумни аьло даражада ўтказаётган кучли жамоалар беллашувида аввалги турда ўртамиёна билан дурангга рози бўлган ва шу орқали қимматли очколарни йўқотган “Йени Малатьяспор” ва қосимпошоликларни катта қийинчилик эвазига маҳв этган “Фенербахче” ўзаро тўқнаш келади. Мезбон жамоа сафида мусобақа тўпурарлар жадвалини аланьяликлар вакили Сиссе билан биргаликда бошқариб бораётган савияли ҳужумчи македониялик Адис Яхович ҳамда Конго миллий терма жамоаси келажаги бўлмиш Тьеви Бифума бор бўлса, Эрсун Янал шогирдлари орасида машҳур футболчилар: Маурисио Исла, Одил Рами, маҳаллий мухлислар ёқимтойи Эмре Белезоглу, Виктор Мозес, Луис Густаво, Макс Крузе ва ниҳоят жамоа бош тўпурари бўлиб турган косоволик Ведат Мурики ҳаракат қилишмоқда.

Йени Малатьяспор

Суперлига . 12-тур

24/11/2019, 20:00

0
:
0
Тугади

Фенербахче

Стадион: Malatya Stadyumu

45'
90'
43'  Иссам Чебаке
45'  Артуро Мина
79'  Гильерме (Митчелл Доналд)
82'  Гёкхан Тёре (Морике Фофана)
90'  Бифума Тиеви (Ахмед Илдиз)
90'  Мустафа Акбаш
43'  Хасан Али Калдырым
45'  Алпер Потук
45'  Эмре Белезоглу
66'  Набиль Дирар
71'  Алпер Потук (Гарри Родригес)
85'  Толга Чигерчи (Джейлсон)
90'  Гарри Родригес
90'  Эмре Белезоглу (Толгай Арслан)



Яна бир ўртамиёналар жанги


Қаторасига тўртта ўйинда имкониятни бой берган ва мамлакатнинг байроқдор жамоаси бўлган “Фенербахче”ни таслим қилганидан кейин мағлубият кўчасидан боши чиқмай қолган “Антальяспор” эндиги сафар ўз уйида олдинги турда мухлислари кўз ўнгида “Галатасарой”га ютқазиб қўйган “Газиантеп”ни меҳмон қилади. Мезбонларга ғалаба ҳар қачонгиданда зарур бўлган бир вақтда, франциялик тажрибали легионер Али сиссоко ҳамда бразилиялик таниқли футболчилардан бири Шарлеслар жамоани ўз ортларидан эргаштириш асносида фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушишлари шарт. Рақиб жамоа газиликлар бир неча мавсум муқаддам Қозоғистон ички биринчилигида энг яхши тўпурар бўлган ганалик 25 ёшли Патрик Твумаси ва Сенегал миллий терма жамоаси фахрийларидан бири ўзининг “шедевр” голлари билан танилган Мусса Соу ҳаракат қилишади.

Антальяспор

Назим Сангаре - 84'

Суперлига . 12-тур

25/11/2019, 21:00

1
:
1
Тугади

Газизехир Газиантеп Ф.К.

Эль-Хаджи Джилободжи - 37'

Стадион: Antalya Stadyumu

45'
90'
40'  Амилтон да Силва (Густаво Лещук Бланко)
45'  Фернандо Базилио да Силва Шарлес
70'  Бахадир Озтюрк (Сердар Озкан)
82'  Тарик Чамдал (Догукан Синик)
84'  Назим Сангаре
84'  Догукан Синик
90'  Пол Мукаиру
13'  Фуркан Соялп
20'  Жефферсон Ногейра
33'  Огюз Джейлан
37'  Эль-Хаджи Джилободжи
37'  Оларенваджу Кайоде
74'  Патрик Твумаси (Раман Чибса)
77'  Фуркан Соялп (Бартломей Павловски)
87'  Оларенваджу Кайоде (Кенан Озер)



Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика