UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Туркия Туркийлар Суперлигасини ташкил қилмоқчи. Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар қатнашиши мумкин Янгиликлар

Туркия Туркийлар Суперлигасини ташкил қилмоқчи. Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар қатнашиши мумкин

Лойиҳа бундан олдин яратилган Европа Суперлигаси ёки баскетболдаги Евролига каби бўлиши керак, аммо фақат туркий мамлакат жамоаларидан.

Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман "Ajansspor"га берган интервьюсида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, 14 апрель куни Туркия қўмитаси аъзолари (Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон) футбол федерациялари ўртасидаги шартнома имзоланди, унга кўра, махсус учрашувлар, ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалар ўтказилади, шунингдек инфраструктурани ҳам ривожлантиришга ёрдам берилади ва ҳоказо.

"Турон Кубоги" деб номланадиган мусобақани олдинроқ ўтказиш режалаштирилган эди, аммо пандемияси сабаб уни тўхтатиб туришган тўғри келди", - дейди Теоман. Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг босқичма-босқич расмийлаштириш режалаштирилган ва бунинг учун зарур бўлган барча нарсалар амалга оширилади. Бу борада ФИФА ва УЕФА билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги керак.

Мусобақага мустақил туркий давлатлардан жамоалар, шунингдек Қозоннинг "Рубин", Эроннинг Озарбайжон провициясидан "Трактор" ва Шимолий Кипр жамоалари таклиф этилади.

Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика