UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Туркия Суперлигаси. 7-тур якуни ёхуд "Фенербахче" мағлуб, "Бешиктош" ўзига кела бошлади Янгиликлар

Туркия Суперлигаси. 7-тур якуни ёхуд "Фенербахче" мағлуб, "Бешиктош" ўзига кела бошлади

Ўтган куни, Туркия чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди ва унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Рақобатчилар баҳси

Турни очиб берган ўйинда, Анталия шаҳри бош жамоаси асосий рақобатчиси бўлиб турган "Фенербахче" майдонига сафар қилди ва кичик ҳисобда зафар қучди. Учрашув тақдирини кетма-кет иккинчи марта жамоасига фойда келтираётган Уфук Акьол томонидан киритилган тезкор гол ҳал қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, меҳмонлар очколар бўйича истанбулликлар билан тенглашиб олишди.

Фенербахче

Суперлига . 7-тур

04/10/2019, 22:30

1
:
0
Тугади

Антальяспор

Уфук Акёл - 6'

Стадион: Ulker Stadyumu Fenerbahce Sukru Saracoglu Spor Kompleksi

45'
90'
46'  Толга Чигерчи (Миха Зайц)
51'  Матиас Йоргенсен
61'  Эмре Белезоглу (Дениз Тюрюч)
66'  Эмре Белезоглу
81'  Матиас Йоргенсен (Мевлют Эрдинч)
6'  Уфук Акёл
6'  Дала Желсон
46'  Дала Желсон (Пол Мукаиру)
70'  Амилтон да Силва (Догукан Синик)
81'  Рууд Боффин
81'  Бахадир Озтюрк (Эрен Албайрак)
89'  Хакан Озмерт


Ўртамиёна ва дебьютант тўқнашуви

Олдинги тур, йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Йени Малатьяспор" бор аламини "Денизлиспор"дан олди ва рақиби дарвозасини беш бор ишғол қилишга эришди. Голларга келадиган бўлсак, Адис Яхович ўз номига "покер"ни расмийлаштириб қўйди. Ха, учрашув ҳужумчининг ўзига хос "бенифиси"га айланиб кетди. У иккита тўпни пенальти орқали киритган бўлса, қолган иккитасини ўйин ҳолатидан урди. Яна бир голга ярим ҳимоячи Дональд муаллифлик қилди. Меҳмонлар эса, Уго Родальеганинг голи эвазига фарқни бироз қисқартиришди. Шу тариқа, Малатья шаҳри клуби турнир жадвалида рақобатчисини қувиб етишга муваффақ бўлишди. 

Йени Малатьяспор

Адис Яхович - 28', Митчелл Доналд - 34', Адис Яхович - 61', Адис Яхович - 69', Адис Яхович - 90'

Суперлига . 7-тур

04/10/2019, 22:30

1
:
5
Тугади

Денизлиспор

Уго Родальега - 65'

Стадион: Malatya Stadyumu

45'
90'
28'  Адис Яхович
34'  Митчелл Доналд
38'  Сакыб Айтач
61'  Адис Яхович
69'  Адис Яхович
69'  Гильерме
72'  Митчелл Доналд (Гелен Шалали)
73'  Морике Фофана (Рахман Бугра Чаыран)
79'  Гелен Шалали
84'  Сакыб Айтач (Эркан Каш)
90'  Адис Яхович
90'  Гильерме
26'  Огуз Ылмаз
27'  Кристиан Сэпунару
28'  Тьягу Лопеш
46'  Исаак Сакей (Исмаил Айссати)
62'  Радослав Муравски
64'  Олджай Шахан
65'  Уго Родальега
65'  Исмаил Айссати
67'  Олджай Шахан (Оскар Эступинан)
76'  Моду Курган (Хади Сако)
76'  Адам Стаховяк


Етакчи аутсайдерни янчиб ташлади

Ўтган турда, дебютантни меҳмонда таслим этган ва аста-секин ўзига кела бошлаган “Қосимпошо” клуби бу сафар ўз майдонида жорий мавсумда совринли ўринларни мақсад қилган “Коньяспор”ни қабул қилди. Учрашувда меҳмон жамоа йирик ҳисобли ғалабани қўлга киритди. Фарук Мийя “дубль” қайд этган бўлса, Евтович ва Омер Али Сахинерлар биттадан тўп киритишди. Мезбонлар Сарининг голи эвазига фарқни биттага қисқартиришга эришишди. Ғалаба орқали Конья шаҳрининг Сельчуклу райони клуби 4-ўринга кўтарилиб олди.

Касимпаса

Вейсел Сары - 45'

Суперлига . 7-тур

05/10/2019, 17:00

4
:
1
Тугади

Коньяспор

Омер Али Шахинер - 20', Марко Евтович - 44', Фарук Мия - 45', Фарук Мия - 63'

Стадион: Recep Tayyip Erdogan Stadi

45'
90'
30'  Карим Хафез
42'  Дэвид Павелка (Жорже Фернандеш)
45'  Вейсел Сары
60'  Вейсел Сары
62'  Фатих Озтюрк
64'  Ильхан Депе (Рикарду Куарежма)
69'  Жорже Фернандеш
79'  Мустафа Пектемек (Юсуф Эрдоган)
90'  Рикарду Куарежма
20'  Омер Али Шахинер
23'  Йенс Йонссон
26'  Нейч Скубич
40'  Йенс Йонссон (Волкан Фындыклы)
44'  Марко Евтович
45'  Фарук Мия
52'  Дени Милошевич
61'  Марко Евтович
63'  Фарук Мия
73'  Леван Шенгелия (Амир Хаджиахметович)
84'  Алпер Улудах
88'  Омер Али Шахинер (Эрдон Дачи)


“Гёзтепе” қайсериликларни тор-мор келтирди

Аввалги тур доирасида “Газиантеп” майдонига сафар қилиб, мағлубиятдан базўр қутулиб қолган Измир шаҳри бош жамоаси бу сафар ўз уйида “Қайсариспор”ни меҳмон қилди ва рақибига рахм қилиб ўтирмади. Баҳс тақдирини Стефано Наполеонининг тезкор “дубль”и, Айдогду ва Озтюркларнинг голлари ҳал қилиб берди. Ушбу муваффақиятдан кейин, мезбонлар қуйи поғоналардан анча узоқлашиб олишди. Қайсериликлар эса, сўнгги ўринга мустаҳкам жойлашишди.

Гезтепе

Алпаслан Озтюрк - 7', Сонер Айдогду - 43', Стефано Наполеони - 45', Стефано Наполеони - 50'

Суперлига . 7-тур

05/10/2019, 19:30

0
:
4
Тугади

Кайсериспор

Стадион: Bornova Stadium

45'
90'
7'  Алпаслан Озтюрк
7'  Сонер Айдогду
39'  Сердар Гюрлер
43'  Сонер Айдогду
45'  Стефано Наполеони
45'  Сердар Гюрлер
46'  Марсио Моссоро (Андре Кастро)
50'  Стефано Наполеони
50'  Беркан Эмир
64'  Сонер Айдогду (Халиль Акбунар)
74'  Тити
85'  Сердар Гюрлер (Керем Кесгин)
29'  Бен Рейнстра
41'  Бенуа Пулен
46'  Умут Булут (Оливейра Адриан)
55'  Нуреттин Коркмаз (Зия Алкурт)
85'  Пол-Жорж Нтеп (Эмре Демир)


Аутсайдер амалдаги чемпиондан очко тортиб олди

Жорий мавсумда ҳали бирон марта ғалаба қозонмаган ва кучли жамоаларни дурангга имзо чекишга мажбур қилишни қойилмақом равишда амалга ошираётган “Генчлербирлиги” ўз майдонида кимсан “Галатасарой”ни қабул қилиб, сулҳ тузишга эришди. Учрашувга келадиган бўлсак, ишқибозлар жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўйинга гувоҳ бўлишди. Иккала жамоа футболчилари ҳам бир-бирига нисбатан қўпол ҳаракатларни амалга оширди. Натижада, ҳакам мезбонлардан олтита ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. Истанбулликлардан эса, тўрт футболчини огоҳлантирди. Яна бу етмаганидек, қуйи поғона вакили Ахмет Огуз майдондан четлатилди. Шундай муросасиз руҳда ўтган баҳсда томонлар муҳим очколарни йўқотишди.

Генчлер

Суперлига . 7-тур

05/10/2019, 22:00

0
:
0
Тугади

Галатасарай

Стадион: Eryaman Stadyumu

45'
90'
10'  Баяно (Берат Оздемир)
51'  Флавио
56'  Пьер-Ив Поломат
70'  Ахмет Огуз
71'  Джованни Сио
78'  Рахметулла Беришбек (Богдан Станку)
81'  Зарго Туре
86'  Ахмет Огуз
87'  Флойд Айте (Сефа Йылмаз)
90'  Берат Оздемир
8'  Райан Донк
29'  Мариано
52'  Софиан Фегули (Джимми Дурмаз)
66'  Сельчук Инан (Адем Бюйюк)
81'  Джимми Дурмаз
86'  Флорин Андоне (Эмре Мор)
90'  Юнес Бельханда


Анқараликлар яна мағлуб бўлишди

“Анқарагюжю” клуби “Фенербахче”га имкониятни бой берганидан сўнг, мусобақанинг қолоқ иштирокчиларидан бири бўлиб турган ҳамшаҳарлари устидан ғалабага эришиш орқали кайфиятларини кўтариб олишганди. Бу сафарги турда, улар турнир жадвали етакчилари қаторида бораётган ва бошқача қилиб айтганда, “кетмони яхши учаётган” жамоа “Сиваспор” меҳмони бўлишди ва мағлубиятга учрашди. Мерт Хакан Яндаш “дубль”ни расмийлаштирган бўлса, Мустафа Ятабаре битта гол урди. Меҳмонлардан Орджилл ўзини кўрсатиб, тўп киритишга муваффақ бўлди. Бироқ, ҳужумчининг навбатдаги голи жамоасига ёрдам беролмади.

Сивасспор

Мерт Хакан Яндас - 26', Мерт Хакан Яндас - 47', Мустафа Ятабаре - 90'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 16:00

1
:
3
Тугади

Анкарагюджю

Девер Оргилл - 15'

Стадион: Yeni 4 Eylul Stadi

45'
90'
26'  Мерт Хакан Яндас
26'  Хакан Арслан
44'  Аарон Аппиндангое
47'  Мерт Хакан Яндас
47'  Фернандо Сантос
54'  Угур Чифтчи
63'  Аруна Коне (Эрдоган Есильюрт)
69'  Абду Разак Траоре (Исаак Кофи)
78'  Эрдоган Есильюрт
87'  Марсело Гойано
88'  Мерт Хакан Яндас (Армин Дьерлек)
90'  Мустафа Ятабаре
90'  Эрдоган Есильюрт
15'  Девер Оргилл
21'  Hasan Kaya
53'  Hasan Kaya (Айдын Карабулут)
68'  Седат Агджай (Мехмет Сак)
84'  Wilfred Moke (Заур Садаев)


Истанбулнинг ҳақиқий етакчиси қайтди

Жорий мавсум умуман кутилмаган натижаларни қайд этиб келаётган ўзига хос шонли тарихга эга бўлган жамоа “Бешиктош” ўз муҳлислари қаршисида айни пайтда, мусобақа карвонбошиси бўлиб турган ва шу ўйинга қадар ягона мағлуб бўлмаган клуб сифатида гавдаланган “Аланьяспор” устидан ғалаба қозониш асносида ким аслида кимлигини барчага исботлаб берди. Жамоа шу йўсинда зафарли одимини давом эттириб, аввалги мавқейини тиклаб олади деган умиддамиз. Учрашувдаги иккала гол ҳам иккинчи бўлимда урилди. Бурак Йилмаз юзага келган пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, Диаби жамоадошининг қулай узатмасини голга айлантирди. Ушбу омадсизликдан сўнг, аланьяликлар таьқибчиларини максимал даражада яқинлаштириб олишди.

Бешикташ

Бурак Йылмаз - 52', Абдулай Диаби - 69'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 18:30

0
:
2
Тугади

Аланяспор

Стадион: Vodafone Park

45'
90'
19'  Бурак Йылмаз
28'  Джермейн Ленс
39'  Виктор Руис
46'  Адем Ляйич (Абдулай Диаби)
52'  Бурак Йылмаз
69'  Абдулай Диаби
69'  Бурак Йылмаз
73'  Дорухан Токоз (Перейра Дос Сантос Дуглас)
85'  Джермейн Ленс (Неджип Уйсал)
53'  Анастасиос Бакесетас
57'  Ясин Бамму (Роберто Хуниор Фернандес)
65'  Джейхун Гюльселям
65'  Паписс Демба Сиссе
66'  Джейхун Гюльселям (Джалма)
76'  Вандерсон (Муса Чагыран)
86'  Георгиос Дзавелас


Етакчи ўртамиёнани енгди

Ўтган тур, Истанбулда шармандаларча мағлуб бўлган ва ўзига ярашмаган қуйи поғоналарда изғиб юрган “Ризеспор” ўз уйида олдинги ҳафтада гол уриш бўйича “Бешиктош”га сабоқ берган “Трабзонспор”ни қабул қилди. Ўйинга келсак, аввалига мезбонлар марказий ҳимоячиси Дарио Мелняк ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўртасига келиб, Сёрлот мувозанатни тиклади. Асосий вақтнинг сўнгги сонияларида яна ўша Энтони Нвакаэме катта саҳнага чиқди ва шу тариқа, жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди. Қўлга киритилган ғалаба орқали Трабзон шаҳри клуби 3-ўрингача кўтарилишга муваффақ бўлишди. 

Ризеспор

Дарио Мельняк - 23'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 21:00

2
:
1
Тугади

Трабзонспор

Александер Серлот - 73', Энтони Нвакаэме - 90'

Стадион: Caykur Didi Stadyumu

45'
90'
14'  Димитрис Хадзийсайяс
23'  Дарио Мельняк
23'  Абдулла Дурак
33'  Исмаэль Дьоманде
68'  Фернандо Энрике Рик Болдрин
75'  Николайн Морозук
79'  Фернандо Энрике Рик Болдрин (Ян Сассе)
83'  Исмаэль Дьоманде (Амедей Ветрих)
90'  Огулкан Чаглаян (Марко Шчепович)
90'  Абдулла Дурак
7'  Джон Оби Микел
14'  Камил Ахмет Чёрекчи
31'  Филип Новак (Доган Эрдоган)
63'  Маджид Хоссейни (Дэниел Старридж)
73'  Александер Серлот
73'  Дэниел Старридж
90'  Энтони Нвакаэме
90'  Александер Серлот
90'  Энтони Нвакаэме (Гастон Кампи)


Рақобатчилар жангида истанбулликларнинг қўли баланд келди

Аввалги ҳафтада, кимсан “Ризе Отатурк” стадиони эгасини йирик ҳисобда тор-мор келтирган ва жорий мавсумда чемпионликни мақсад қилган “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси бу сафарги турда ўз майдонида асосий рақобатчиси “Газиантеп”ни қабул қилди. Дастлаб, Энцо Кривелли гол урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Лекин, орадан ўн бир дақиқа ўтмасидан Твумаси ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга келиб, тиниб-тинчимас Кривелли ўз номига “дубль”ни расмийлаштирди ва қимматли уч очко тақдирини ҳал қилди. Шундай қилиб, Истанбул шаҳри бош жамоаси турнир жадвалида рақибини ортда қолдиришга эришди.                


Газизехир Газиантеп Ф.К.

Патрик Твумаси - 24'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 21:00

2
:
1
Тугади

Истанбул Башакшехир

Энцо Кривелли - 13', Энцо Кривелли - 71'

Стадион: Gaziantep Stadyumu

45'
90'
18'  Гюраи Вурал
24'  Патрик Твумаси
46'  Мухаммет Демир (Бартломей Павловски)
83'  Бартломей Павловски (Кенан Озер)
86'  Жан-Армель Кана-Бийик
89'  Раман Чибса (Фуркан Соялп)
13'  Энцо Кривелли
13'  Эдин Вишча
22'  Фредрик Гулбрандсен
30'  Азубуйке Окечукву
42'  Азубуйке Окечукву (Элджеро Элиа)
44'  Александр Епуряну
46'  Фредрик Гулбрандсен (Демба Ба)
59'  Элджеро Элиа
66'  Ирфан Кахведжи
71'  Энцо Кривелли
90'  Эдин Вишча (Беркай Озджан)
90'  Демба Ба


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика