UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди

Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ҳисоб 17-дақиқада очилди. Жарима тўпи ҳаводан жарима майдонимиз ичига оширилди, барчадан баланд сакраган "Лилль" ҳимоячиси Зеки Челик боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

1997 йилда туғилган футболчи 58-дақиқада яна гол урди. Бурчакдан оширилган тўпни Караман дарвозага йўллади, Суюнов тўпни қайтарди, қайтган тўпни дарвоза қаршисида турган Челик дарвозага тўғрилаб қўйди - 2:0.

89-дақиқада сербиялик бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Бу вазиятда Остон Ўрунов Абдулқодир Омурни йиқитганди. 11 метрли жарима тўпини Ифран Кахвечи амалга оширди ва Элдор Суюнов зарбани қайтаришга эришди.

Шу тариқа Туркияга қарши ўтган биринчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди вакилларимиз 7 июнь куни КХДР ва 11 июнь куни Сурия билан Тошкентда ўртоқлик учрашувлари ўтказади.


Туркия - Ўзбекистон 2:0
2 июнь 2019 йил. Аланья. "Аланья" стадиони.
Ҳакамлар
: Срджан Йованович, Урош Стойкович, Милан Михайлович (учаласи Сербия), Халил Умут Мелер (Туркия)

Гол: Зеки Челик 17, - 1:0. Зеки Челик 58, - 2:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Ифран Жан Кахвечи 90 (дарвозабон).

Туркия: 1.Синан Болат, 2.Зеки Челик, 3.Эмре Ташдемир, 4.Чоғлар Суюнчи, 7.Дорукхан Токоз (11.Дениз Туруч, 83), 8.Оғузхон Озякуп (20.Озан Тўфан, 65), 9.Энес Унал (10.Абдулқодир Омур, 65), 14.Эфежан Карача (6.Омер Али Шаҳинер, 46), 16.Мериҳ Демирал, 19.Юнус Малли (17.Кенан Караман, 46), 21.Ифран Жан Кахвечи (5.Эмре Белозоглу, 90+1)
Захира: 12.Мерт Гунок, 23.Гокхан Аккан, 13.Женгиз Умут Мераш, 15.Гувен Ялчин, 18.Нози Сангаре, 22.Каан Айҳан.

Ўзбекистон: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Анзур Исмоилов, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Қувондиқ Рўзиев (22.Достон Ибрагимов, 70), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 70), 15.Егор Кримец, 18.Фозил Мусаев (19.Остон Ўрунов, 60)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 12.Санжар Қувватов, 2.Акром Комилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 13.Олег Зотеев, 17.Игорь Сергеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Сардор Мирзаев, 23.Хуршид Ғиёсов

Огоҳлантиришлар: Дорукхан Токоз 35.


Турция

Зеки Челик - 17', Зеки Челик - 57'

Товарищеские матчи . 1-тур

02/06/2019, 23:00

0
:
2
Тугади

Узбекистан

45'
90'
17'  Зеки Челик
46'  Юнус Малли (Кенан Караман)
46'  Эфеджан Караджа (Омер Али Шахинер)
57'  Зеки Челик
65'  Огузхан Эзьякуп (Абдулкадир Омюр)
66'  Энес Унал (Озан Туфан)
83'  Дорухан Токоз (Дениз Тюрюч)
90'  Ирфан Кахведжи (Эмре Белезоглу)
60'  Fozil Musayev (Остон Урунов)
71'  Элдор Шомуродов (Темурхуджа Абдухаликов)
71'  Kuvondik Ruziev (Doston Ibrokhimov)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+2. Учрашув якунланди. Туркия - Ўзбекистон 2:0

90+2. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди, Аҳмедов оширган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов боши билан дарвозага ноаниқ тарзда йўллади

90+1. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ифран Жан Кахвечи ўрнига Эмре Белозоглу тушди

90. ЗАРБААААААААААААА! СУЮНООООООООООВ! ҚОЙИЛ! Ифран Кахвечи томонидан йўлланган зарбани Суюнов қайтарди! 

89. ПЕНАЛЬТИ! Ўзбекистон дарвозаси томонга. Бу вазиятда Остон Ўрунов Абдулқодир Омурни йиқитганди

83. Ўзгариш. Туркия. Дорукхан Токоз ўрнига Дениз Туруч тушди

77. ЗАРБААААА! Остон Ўрунов жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб ўнг оёқда зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди

76. ЗАРБАААААА! Захирадан майдонга тушган Абдулқодир Омурнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

73. ЗАРБААА! Ифран Кахвечининг зарбасини Суюнов қайтарди

70. Ўзгариш. Ўзбекистон. Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достон Ибрагимов ва Элдор Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

68. ЗАРБА! Дорукхан Токоз томонидан йўлланган кучли зарбани Суюнов ушлаб олди 

67. Хавфли вазият! Ифран Кахвечи чап қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, ноаниқ чиқди зарба

65. Ўзгаришлар. Туркия. Оғузхон Озякуп ўрнига Озан Тўфан ва Энес Унал ўрнига Абдулқодир Омур тушди

62. Ўрунов Шомуродовни олдинга бошлади. Рақиб ҳимоячиларининг хатоси сабаб тўп Элдорга келиб тушди. Бироқ унинг берган зарбаси бироз кучсиз чиқди

60. Ўзгариш. Ўзбекистон. Фозил Мусаев ўрнига Остон Ўрунов

58. ГОЛ! 2:0. Яна ўша Зеки Челик гол урди. Бурчакдан оширилган тўпни Караман дарвозага йўллади, Суюнов тўпни қайтарди, қайтган тўпни дарвоза қаршисида турган Челик дарвозага тўғрилаб қўйди ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ

57. Хавфли вазият! Энес Унал бирга бир вазиятда зарба берди, тўп Суюновга тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи

54. Бурчакдан оширилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллашга уринди, ўхшамади

53. Элдор Шомуродов катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди ва бурчак тўпи ишлади. 

51. Жарима майдонимизда тўпни қабул қилган Энес Унал дарвозамиз томон зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади

48. Фарруҳ Сайфиев тўпни дарвозабондан ҳам ўтказиб гол уриши мумкин эди, аммо жарима майдони ичида йиқилиб тушди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. Туркия. Эфежан Карача ўрнига Омер Али Шаҳинер ва Юнус Малли ўрнига Кенан Караман тушди



45+1. Биринчи тайм тугади

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. ЗАРБААА! Анзур Исмоилов рақиб дарвозасига гол киритиши мумкин эди. Лекин унинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришишди

39. Қизиқ факт. Бугун Туркия дарвозасини қўриқлаётган Синан Болат 2009 йил ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Стандарт" сафида АЗ билан ўйиннинг 90+5-дақиқасида ГОЛ урган экан. 



38. Машариповнинг тўп узатишидан сўнг Шомуродов боши билан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этишга уриниб кўрди. Бироқ бу сафарги уриниш ҳам бироз муваффақиятсиз чиқди

36. Жарима майдонига ҳаволатиб оширилган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, кучсиз зарбани Болат ушлаб олди

35. Огоҳлантириш. Туркия. Дорукхан Токоз

34. Хавфли вазият! Ифран Кахвечининг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

32. ЗАРБААА! Аҳмедов узатган тўпни Анзур боши билан дарвозабон устидан дарвозага ташлади, ноаниқ чиқди зарба

28. ЗАРБАААААААА! ОДИЛ АҲМЕДОВ! Чамаси 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини сардоримиз тўғри дарвозага йўллади, Синан Болат тўпни ушлаб олди! 

24. Мезбонлар голдан кейин ҳам тўхтаб қолишгани йўқ. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилмоқда. Ҳозир чап қанотдан уюштирилган ҳужумни бир амаллаб қайтаришга эришдик

17. ГОЛ! 1:0. Жарима тўпи ўйинга киритилди, баланд сакраган Зеки Челик боши билан дарвозани ишғол қилди. Маълумот учун, Зеки 1997 йилда туғилган ва айни пайтда "Лилль" клуби аъзоси ҳисобланади.  ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМДА КЎРИШ



17. Фозил Мусаев ўнг томонда рақибини йиқитди ва мезбонларда жарима тўпи

14. Ифран Кахвечи жарима майдонимизга тўп узатди, Анзур Исмоилов боши билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

11. ЗАРБАААААААААА! ФОЗИЛ МУСАЕЕЕЕЕВ! Одил Аҳмедов ўнг қанотдаги Мусаевга тўп узатди, Япония клубида ўйнаётган Фозил дарвозага зарба берди, бирозгина ноаниқ! 

9. Турклар бурчак тўпини ўйинга киритишди, ҳужум хавфли кўриниш олди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

7. ЗАРБА! Энес Унал бирга бир вазиятдан зарба берди Элдор Суюнов тўпни қайтарди



5. Элдор Шомуродов ҳозир рақиб ҳимоячисидан қочиб кетди, аммо зарба бера олмади Элдор

3. Ҳозирча ташаббус майдон эгалари томонида, бироқ голга тортадиган вазият содир этилгани йўқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Учрашувни оқ формадаги Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб беради.

- Навбат Туркия давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси! Биргаликда! 

- Диққат қилинг, иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди. 

- "Аланья" стадиони ҳозирча лиқ тўлгани йўқ. Маълумот учун стадион ўз бағрига 10 мингдан бироз кўпроқ мухлисни сиғдира олади. Ўзбекистон терма жамоасини ҳам 100га яқин мухислар қўллаб қувватлашади.

Ўйиндан аввал Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш жамоа сардори ва турк футболининг бошқа бир афсонаси Эмре Белозоғлу билан бирга Ўзбекистон МТЖ устози Эктор Куперга миллий терма жамоа либосини совға қилишди. 


Фото. Буни кўриш керак. Туркия - Ўзбекистон ўйини бўладиган стадион атрофидаги муҳит қандай?

Фото. Туркия - Ўзбекистон. Тоғ этагидаги "Аланья" стадионида тайёргарлик авжида 

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. 



ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика