UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  10 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  13 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди Янгиликлар

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди

Туркия терма жамоаси 2 июнь санасида Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор.

Бугун эса турклар Греция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Бироз аввал якунига етган баҳсда бўлажак рақибларимиз грекларни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Антальядаги "Анталья стэдиум"да ўтган баҳсда мезбонлардан голларга "Рома" вакили Женгиз Ундер ва Кенан Караман муаллифлик қилган бўлса, Димитрос Курмпелис 90+3 дақиқада жавоб тўпини киритди. Энди Шенол Гунеш жамоасини Купер бошчилигидаги терма жамоамизга қарши беллашувга тайёрлайди.


Ўртоқлик учрашуви

30.05.2019

"Анталья стэдиум"

Туркия - Греция 2:1

Голлар: Ж.Ундер 11, К.Караман 17- Д.Курмпелис 90+3

Туркия: Угуржан Чақир - Чаглар Союнджу, Каан Айхан, Нозим Сангаре, Умут Мераш - Кенан Караман (Абдулқодир Омур, 46), Озан Туфан (Оғузхон Ўзякуп, 46), Женгиз Ундер (Эмре Белезоғлу, 80), Юсуф Язичи (Ирфан Қаҳвежи, 46), Окай Йокушлу (Маҳмут Текдемир, 61) - Женк Тосун (Гувен Ялчин, 56).

Греция: Александрос Пасхалакис - Валерьянос, Кутрис, Курбелис - Фортунис, Пелкас, Масурас, Мавриас, Сиопис - Кулурис, Самарис.


Бугун Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Нозим Сангаре 25 ёшга тўлди. Терма жамоа делегацияси эса Нозим учун махсус торт тайёрлатишди.


Сангаре тортни терма жамоа бош мураббийи Шенол Гунеш билан бирга кесди.


Рамзий маънода тортнинг биринчи бўлагини Туркия терма жамоаси афсонаси ва сардори Эмре Белозоғлу Нозимга едириб қўйди.


Ушбу кичик тадбир тушгача ташкиллаштирилган эди. Кечқурун эса Гунеш Сангарени асосий такрибда майдонга туширди ва у 90 дақиқа майдонда тўп тепди.


Дарвоқе, бугун айнан Нозим Сангаре, шунингдек дарвозабон Угуржон Чақир ва Умут Мераш Туркия терма жамоасидаги дебютларини ўтказишди. Бундан ташқари, 2-бўлимда майдонга тушганлардан Абдулқодир Омур ва Гувен Ялчин ҳам биринчи бор терма жамоа либосида майдонга тушишди.



Энди Туркия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 2 июндаги баҳсга тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эртага кечга яқин Туркиянинг Аланья шаҳрига етиб келади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика