UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди Янгиликлар

Туркия Ўзбекистон билан ўйин олдидан Грецияни мағлуб этди

Туркия терма жамоаси 2 июнь санасида Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор.

Бугун эса турклар Греция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Бироз аввал якунига етган баҳсда бўлажак рақибларимиз грекларни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Антальядаги "Анталья стэдиум"да ўтган баҳсда мезбонлардан голларга "Рома" вакили Женгиз Ундер ва Кенан Караман муаллифлик қилган бўлса, Димитрос Курмпелис 90+3 дақиқада жавоб тўпини киритди. Энди Шенол Гунеш жамоасини Купер бошчилигидаги терма жамоамизга қарши беллашувга тайёрлайди.


Ўртоқлик учрашуви

30.05.2019

"Анталья стэдиум"

Туркия - Греция 2:1

Голлар: Ж.Ундер 11, К.Караман 17- Д.Курмпелис 90+3

Туркия: Угуржан Чақир - Чаглар Союнджу, Каан Айхан, Нозим Сангаре, Умут Мераш - Кенан Караман (Абдулқодир Омур, 46), Озан Туфан (Оғузхон Ўзякуп, 46), Женгиз Ундер (Эмре Белезоғлу, 80), Юсуф Язичи (Ирфан Қаҳвежи, 46), Окай Йокушлу (Маҳмут Текдемир, 61) - Женк Тосун (Гувен Ялчин, 56).

Греция: Александрос Пасхалакис - Валерьянос, Кутрис, Курбелис - Фортунис, Пелкас, Масурас, Мавриас, Сиопис - Кулурис, Самарис.


Бугун Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Нозим Сангаре 25 ёшга тўлди. Терма жамоа делегацияси эса Нозим учун махсус торт тайёрлатишди.


Сангаре тортни терма жамоа бош мураббийи Шенол Гунеш билан бирга кесди.


Рамзий маънода тортнинг биринчи бўлагини Туркия терма жамоаси афсонаси ва сардори Эмре Белозоғлу Нозимга едириб қўйди.


Ушбу кичик тадбир тушгача ташкиллаштирилган эди. Кечқурун эса Гунеш Сангарени асосий такрибда майдонга туширди ва у 90 дақиқа майдонда тўп тепди.


Дарвоқе, бугун айнан Нозим Сангаре, шунингдек дарвозабон Угуржон Чақир ва Умут Мераш Туркия терма жамоасидаги дебютларини ўтказишди. Бундан ташқари, 2-бўлимда майдонга тушганлардан Абдулқодир Омур ва Гувен Ялчин ҳам биринчи бор терма жамоа либосида майдонга тушишди.



Энди Туркия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши 2 июндаги баҳсга тайёргарликни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси эртага кечга яқин Туркиянинг Аланья шаҳрига етиб келади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика