Туркия чемпионатида ўйиндан сўнг ютқазган жамоа мухлислари рақиб футболчилари билан муштлашди

Оқил Абдубарноев
18 мар 2024, 11:21
Туркия Суперлигаси доирасидаги "Трабзонспор" — "Фенербахче" учрашуви жанжалларга бой бўлди.

Беллашувда меҳмонлар бельгиялик ҳужумчи Мишель Батшуайининг 87-дақиқада урган голидан сўнг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин давомида мезбон ишқибозлар майдонга сув идишлари ва пиротехника воситалари улоқтиришди.

Учрашув сўнгида эса трабзонлик мухлислар майдон марказида ғалабасини нишонлаётган "Фенербахче" футболчиларидан ғазабланган ҳолда стадионга бостириб киришиб, улар билан муштлашиб кетди.

ВИДЕО

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia