"Turkish Holidays". Жамоаларимиз иккинчи ўринни банд этишди

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2014, 19:12
Кеча хабар берганимиздек, Туркияда "Turkish Holidays" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Бугун мусобақанинг финал учрашувлари бўлиб ўтди. 2004 йилда туғилган футболчилар мусобақасида иштирок этган "Пахтакор" жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Россиянинг "Витяз" клубига мағлуб бўлиб кумуш медалларига эга бўлди.

2003 йилда таваллуд топган футболчилар мусобақасида қатнашган "Локомотив" ёшлари финалда Туркиянинг "Бешиктош" клубига қарши майдонга тушишди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида омад мезбонларга кулиб боқди - 3:1. Шу тариқа, "темирйўлчилар" ҳам кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia