UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   1 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  3 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  2 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди Янгиликлар

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди

Туркияда 6 февраль тонги машъум хабар билан бошланди.

Маҳаллий вақт билан 04:17да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида юз берган 7,8 магнитудали зилзила катта талофатларга сабаб бўлди. Энг ёмони, бу ҳолат кун давомида Туркиянинг турли бурчакларида давом этиб турди. Қурбонлар сони ортиб бораётганидан хабарингиз бўлса керак. 

Даҳшатли фожиа футбол оламига ҳам таъсир қилмай қолмади. “Малатьяспор” дарвозабони Аҳмет Туркаслан вайроналар остида ҳалок бўлган. 

“Хатайспор” устози Волкан Демирелнинг инстаграм орқали йўллаган мурожаати кўпчиликнинг эътиборини тортди: “Илтимос, ёрдам! Имконингиз бўлганича кўмак юборишингизни сўрайман. Илтимос, ёрдам. Фақат Хатай эмас, қўшни ҳудудларда ҳам ҳолат бир хил. Одамларни тополмаяпмиз. Қўлимиздан келгача ҳаракат қиляпмиз.  Ҳамма паришон, ҳамма жон дардида. Аллоҳ ризолиги учун ёрдам беринг”...

Шу зўрларни айтаркан Демирел йиғлаб юборди. Фаолияти давомида ўзининг агрессивлиги ва кучли характери билан ажралиб турган “Фенербаҳче” афсонаси оммага 1-марта шундай ҳолатда кўринди. Чунки Хатайда нафақат туб аҳоли, балки, шаҳарнинг бош жамоаси вакиллари, хусусан, Демирел штабидаги кишилар ҳам вайроналар остида қолгани тахмин қилиняпти.

Ҳозирча 3 футболчи ва 1 нафар мураббий (оиласи билан) қулаган бинолар остидан чиқариб олинган. Аммо “Хатайспор”нинг спорт директори Танер Савут, таржимон Эмре, шунингдек, сиз АПЛ баҳслари орқали танийдиган Кристиан Атсу ҳам вайроналар остида қолгани айтилмоқда...

Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовга айнан шу жамоадан қизиқиш бўлаётганди. “Хатайспор” мутасаддилари сўнгги 1 ҳафта давомида Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб турган ҳужумчи бўйича музокара ўтказаётган ва Абдихолиқовни трансфер ойнаси ёпиладиган 8 февраль оқшомига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бугунги воқеалардан кейин Бобир кўп эҳтимол билан “Ордобаси” таркибида қолса керак...

Турк футболидаги энг катта номлардан бири, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Арда Туран зилзила оқибатларини бартараф қилиш, вайроналар остида қолган инсонларни қутқариш учун бутун дунёдан ёрдам сўради. Айни пайтда жаҳоннинг энг машҳур клублари турк халқига ўз ҳамдардлигини билдиряпти.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам фожиага бефарқ қолмади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Туркияга инсонпарварлик ёрдами, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3та авария-қутқарув техникаси юборилар экан.

Умид қиламизки, тез орада қурбонлар сони ортишдан тўхтайди.

Муаллиф :
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика