UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  1 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  9 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  5 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди Янгиликлар

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди

Туркияда 6 февраль тонги машъум хабар билан бошланди.

Маҳаллий вақт билан 04:17да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида юз берган 7,8 магнитудали зилзила катта талофатларга сабаб бўлди. Энг ёмони, бу ҳолат кун давомида Туркиянинг турли бурчакларида давом этиб турди. Қурбонлар сони ортиб бораётганидан хабарингиз бўлса керак. 

Даҳшатли фожиа футбол оламига ҳам таъсир қилмай қолмади. “Малатьяспор” дарвозабони Аҳмет Туркаслан вайроналар остида ҳалок бўлган. 

“Хатайспор” устози Волкан Демирелнинг инстаграм орқали йўллаган мурожаати кўпчиликнинг эътиборини тортди: “Илтимос, ёрдам! Имконингиз бўлганича кўмак юборишингизни сўрайман. Илтимос, ёрдам. Фақат Хатай эмас, қўшни ҳудудларда ҳам ҳолат бир хил. Одамларни тополмаяпмиз. Қўлимиздан келгача ҳаракат қиляпмиз.  Ҳамма паришон, ҳамма жон дардида. Аллоҳ ризолиги учун ёрдам беринг”...

Шу зўрларни айтаркан Демирел йиғлаб юборди. Фаолияти давомида ўзининг агрессивлиги ва кучли характери билан ажралиб турган “Фенербаҳче” афсонаси оммага 1-марта шундай ҳолатда кўринди. Чунки Хатайда нафақат туб аҳоли, балки, шаҳарнинг бош жамоаси вакиллари, хусусан, Демирел штабидаги кишилар ҳам вайроналар остида қолгани тахмин қилиняпти.

Ҳозирча 3 футболчи ва 1 нафар мураббий (оиласи билан) қулаган бинолар остидан чиқариб олинган. Аммо “Хатайспор”нинг спорт директори Танер Савут, таржимон Эмре, шунингдек, сиз АПЛ баҳслари орқали танийдиган Кристиан Атсу ҳам вайроналар остида қолгани айтилмоқда...

Эътиборли жиҳати, ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқовга айнан шу жамоадан қизиқиш бўлаётганди. “Хатайспор” мутасаддилари сўнгги 1 ҳафта давомида Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб турган ҳужумчи бўйича музокара ўтказаётган ва Абдихолиқовни трансфер ойнаси ёпиладиган 8 февраль оқшомига қадар ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бугунги воқеалардан кейин Бобир кўп эҳтимол билан “Ордобаси” таркибида қолса керак...

Турк футболидаги энг катта номлардан бири, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Арда Туран зилзила оқибатларини бартараф қилиш, вайроналар остида қолган инсонларни қутқариш учун бутун дунёдан ёрдам сўради. Айни пайтда жаҳоннинг энг машҳур клублари турк халқига ўз ҳамдардлигини билдиряпти.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам фожиага бефарқ қолмади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Туркияга инсонпарварлик ёрдами, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3та авария-қутқарув техникаси юборилар экан.

Умид қиламизки, тез орада қурбонлар сони ортишдан тўхтайди.

Муаллиф :
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика