Туран "Атлетико" билан шартномасини 2017 йилга қадар узайтирди

Tolibjon Qosimov
19 сен 2013, 16:02
Туркиялик ярим ҳимоячи Арда Туран "Атлетико" билан шартномасини узайтирди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Туркиялик футболчи шартномасини икки йилга узайтирди. Туран клуб сафида 2017 йил 30 июнига қадар ўйнайди.

Ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ливерпуль"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Испания чемпионатининг дастлабки учта утрида Туран битта гол урди ва иккита голли пас оширди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›