

Футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Вулверхэмптон"да ўтказди. Ўйинчи қайтганидан сўнг Каталония клуби бош мураббийи Хави унинг хизматларига эҳтиёж сезмаслигини айтди.
"Спортинг" ва "Барселона" ўртасидаги музокаралар бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда ва у ҳозирда якунланишга яқин. Португалия клубида Тринканни ижара муддатидан сўнг 20 млн евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бўлади.
Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



