Трент: "Терма билан фахрланаман"

Mirjalol Normatov
4 июл 2021, 17:35
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд Англия термасининг Евродаги иштироки ҳақида гапирди.

"Йигитлар билан бирга эмаслигимдан хафаман. Аммо улар турнирда ғалабаларга эришиб, барчанинг қувончига сабаб бўлмоқда. Миллат бирлашмоқда, мухлислар қўллаб-қувватламоқда. Терма билан фахрланаман.

Ҳар бир кун - янги қадам. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, жисмоний ҳолатимни тиклаяпман, мавсум олди тайёргарликка яхши ҳолатда кириб бориш учун ҳаракат қиляпман. Бир неча ҳафта дам олдим. Энди бор кучим билан ишлашим керак", - деди Трент.

Футболчи жароҳати сабабли Еврода иштирок этмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›