UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  74 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  1 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  2 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15

Трент: "Мавсумдаги энг муҳим ўйин" Янгиликлар

Трент: "Мавсумдаги энг муҳим ўйин"

"Ливерпуль" футболчиси Трент Александр-Арнолд "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин, бу мавсумдаги энг муҳим ўйин. Бу учрашув бошқаларидан ажралиб туради. Албатта, айни дамда жамоаларнинг мақсадлари турлича. Бироқ жамоалар қайси ўринларда бўлишидан қатъий назар мухлислар учун принципиаллик доимо сақланиб қолган.

Ўзгача ўйин. Бу "Энфилд"! Мухлислар ҳам, футболчилар ҳам бу ўйинни доимо кутишади. Бу муҳим ўйин, буни барча яхши билади. Бу ўйиндаги ҳиссиётлар бошқа ўйинлардагидан бошқачароқ бўлади. Балки, бу мавсумда энг кўп кўрилган ўйинимиз бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу дунё миқёсидаги баҳс.

Фақатгина ғалаба керак. Бу асосийси. Шундай кайфият билан майдонга тушаман. Одамлар МЮнинг ҳозирги ҳолати, клубнинг ичидаги гаплар ва натижалар ҳақида кўп гапиришмоқда. Албатта, бунга етарлича сабаблар бор. Бироқ футболчилар учун фақатгина футбол ўйини керак.

Шунчаки биз жадвалда етакчи бўлиб турганимиз учун ҳисоб 1:0 билан бошланмайди. Илк ҳуштак чалинганида таблода ҳисоб 0:0 бўлади, икки томонда 11 нафардан футболчи майдонга тушади ва бир хилда имконият тақдим қилинади.

Бундай учрашувларда жамоаларнинг қандай ҳолатда эканлиги ҳеч нимани англатмайди. Гап ким кучлилигида эмас, ким вазиятларидан яхши фойдалана олишида", - деди Трент.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика