

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман ҳамда умумий гуруҳда машғулотлар ўтказишга тайёрман. Тезроқ жамоага қайтишни истардим, аммо қарорни мураббий ва тиббиёт ходимлари қабул қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам, футбол ўйнашга тайёрман", — деди Трент.
Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнолд Англия терма жамоаси таркибида Евро-2020'га бориши керак эди, аммо мусобақа бошланишидан олдинроқ жароҳат олди.
Ўтган мавсумда футболчи Премьер-лигада 36 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган ҳамда етти голга узатма амалга оширган.



