UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  13 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

Трендда: 2022 йилда ҳаммадан кўп қимматлашган ўйинчилар Янгиликлар

2022 йилда кўплаб рамзий футбол воқеалари бўлиб ўтди ва уларнинг марказида шубҳасиз ўйинчилар бўлади. Улардан баъзилари барқарор тўп тепишди ва ҳатто янги даражага чиқишди, шу сабаб трансфер нархлари сезиларли даражада ошди. Бугун биз 2022 йилда нархи ҳаммадан кўп қимматлашган футболчилар ҳақида гаплашамиз.


Хвича Кварацхелия (+44 млн евро; 60 млн)


2022/23 йилги мавсум "Наполи", хусусан Хвича Кварацхелия учун ёрқин бўлди. Футболчи ўтган ёзда неаполликлар сафига ўтди ва жуда ҳам тез маҳаллий мухлислар юрагидан жой олди. Хвичанинг ёлғиз ўзи "адзурри"ни чемпионлик сари бошламоқда дейиш мумкин эмас, аммо у аниқ Лучано Спаллети жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири. 21 ёшли грузиялик вингер жорий мавсум "Наполи" сафида барча мусобақаларда 23та ўйинда 13та гол ва 13та ассист қайд этди. Шу сабаб Кварацхелиянинг трансфер бозоридаги нархи ошиши ўринли.



Жамал Мусиала (+45 млн евро; 100 млн)


Мусиала Европанинг энг истиқболли ёш ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Унга нафақат "Бавария"да, балки бутун Германияда катта умидлар қилинмоқда. 19 ёшли хавбек ёшлигига қарамай, Мюнхен клубининг муҳим футболчиси ҳисобланади. Жамал Юлиан Нагельсманнинг келиши билан жуда яхши ўсмоқда. Унинг ҳисобида барча мусобақаларда 12та гол ва 11та ассист бор. Transfermarkt портали Мусиалани 100 млн еврога баҳоламоқда. Лотар Маттеус у янада кўпроқ туради деб ҳисоблайди ва "рекордмайстерлар"га ўйинчини ҳар қандай нархга сотмасликни маслаҳат беради. Мюнхенликлар ҳам шу фикрда ва аллақачон ёш ярим ҳимоячи учун янги шартнома тайёрлашмоқда.



Энцо Фернандес (+50 млн евро; 55 млн)


Фернандес жаҳон чемпионати бошлангунига қадар унчалик машҳур эмасди. Аммо, Энцо ЖЧ-2022да яхши иштирок этди, Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлди ва турнинг энг яхши ёш ўйинчиси номига сазовор бўлди. Шундан сўнг "Бенфика" ярим ҳимоячисининг нархи сезиларли даражада кўтарилди. Transfermarkt 21 ёшли хавбекни 55 млн евро, Португалия клуби эса 120 миллионга баҳоламоқда. Экспертларда ёш аргентиналикнинг бунча пулга лойиқлиги бўйича ягона фикр йўқ, аммо миш-мишларга кўра, "Челси" "бургутлар"нинг молиявий талабларини ҳозироқ қондиришга тайёр.



Антони (+50 млн евро; 75 млн)


Антонининг трансфери 2022 йилдаги энг қиммати бўлди. "Манчестер Юнайтед" ўтган ёзда "Аякс"га 95 млн евро тўлади. Бу нарх Transfermarkt баҳолаётганидан анча фарқ қилади. Катта эҳтимол билан нидерландияликлар учун яна қандайдир бонуслар кўзда тутилган. Ҳозирча ушбу трансфернинг ўзини оқлаши ҳақида гапиришга эрта. Аммо, бразилиялик аниқ МЮнинг ҳужум чизиғига хилма-хиллик қўшди. Антони ҳозирда манчестерликлар сафида 14та ўйинда 3та гол урди. Янги ўйинчи учун ёмон натижа эмас, аммо бундай нархдаги ўйинчидан тез орада кўпроғини талаб қилишади.



Йошко Гвардиол (+50 млн евро; 75 млн)


Гвардиола бир қанча вақтдан бери топ-клублар кузатуви остида турибди. Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокдан сўнг унга бўлган қизиқиш янада ошди. 22 ёшли марказий ҳимоячи учун "Челси", "Реал" ва "Манчестер Сити" даъвогарлар ҳисобланади. "Лейпциг" ўтган ёзда ўйинчини қўйиб юбормади ва ҳозир ҳам у билан хайрлашишга шошилмаяпти. Аммо, катта эҳтимол билан, хорватнинг топ-клубга ўтиши – фақатгина вақт масаласи. "Буқалар" эндиликда бўлажак трансфердан қандай қилиб максимал фойда олиш ҳақида ўйлашлари керак.



Рафаэл Леау (+50 млн евро; 85 млн)


Леаунинг узоқ вақт "Милан"да ўйнаб кета олмади, аммо кейинчалик тезлик билан ўсишни бошлади. Футболчи ўтган мавсум "россонери"нинг Италияда чемпион бўлишида муҳим роль ўйнади. Бундан ташқари, Рафа А Сериянинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Португалиялик жорий мавсумда ҳам яхши натижалар кўрсатмоқда. 23 ёшли вингер "қизил-қоралар" сафида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 9та ассист қайд этди. Ҳозирда Леаунинг келажаги фаол тарзда муҳокама қилинмоқда. "Милан"даги барча, жумладан бош мураббий ва техник директор унга шартномани узайтиришни тавсия қилмоқда.



Орельен Чуамени (+50 млн; 90 млн евро)


Чуамени "Монако"да муҳим ўйинчи эди, аммо Мадриднинг "Реал" жамоасида ҳам йўқолиб қолмади. Ёш француз кутилмаганда МЮга кетган Каземиронинг ўрнини муносиб тарзда босмоқда. 22 ёшли хавбек кўп вақт бўлмаганига қарамай, тезда Ла Лигага мослашиб кетди ва 2та ассист қайд этди. "Қаймоқранглилар" яхши инвестиция қилишди. Чуамени яхши даражада иштирок этмоқда, аммо унда ҳали ривожланиш учун катта имконият бор. "Бланкос" ўйинчига узоқ муддатли келажакда ишонч билдирмоқда.



Гави (+50 млн евро; 90 млн)


Ўтган йил Гави учун муваффақиятли бўлди. Биринчидан, 18 ёшли хавбек "Барселона"нинг биринчи жамоасида ўз ўрнини эгаллади. Иккинчидан, Golden Boy мукофотини олди. Ҳозирда кўплар мунозара қилган ҳолда, ушбу мукофот Мусиалага берилишии керак эди деб ҳисоблайди. Нима бўлишидан қатъий назар, "Ла Масия" тарбияланувчиси ўз жамоасининг муҳим ўйинчиси. Каталонияликлар футболчига ишонч билдиришмоқда, шу сабаб у билан узоқ муддатли шартнома имзоланди. Ҳа, Гавида Испания терма жамоасида ҳам яхши имконият бор. Буёғига барчаси унинг ўзига боғлиқ.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика