UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  4 19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  14 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  20 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Трапаттонидан қиёс. Ёпиқ машғулот ўтказишдан мақсад нима? Янгиликлар

Трапаттонидан қиёс. Ёпиқ машғулот ўтказишдан мақсад нима?

Яна бир мавзу муҳокамаси.

Кунлардан бир куни "Милан"нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Жованни Трапаттонига савол беришади. Нима учун сиз машғулотларни ёпиқ тарзда ўтказмайсиз? Ахир рақиб томон келиб сизнинг ўйинингизни, футболчиларнинг ҳаракатларини ўрганиб кетиши мумкин-ку? Шу паллада зукко Трапаттони жуда ажойиб тарзда жавоб қайтаради: "Келиб истаганича ўрганиши, кузатиши мумкин. Лекин уларда мен каби маҳоратли ижрочилар йўқ. Шундай экан мен бундан хавотир олмайман",- деган эди италиялик мутахассис. 

Нима учун бу воқеани эсладим, ҳозирги кунга келиб клубларимиз, айрим ҳолларда терма жамоамиз машғулотларини ёпиқ тарзда ўтказишга келишиб олишади. Бундан мақсад нима? Бугунги интернет ривожланган ошкоралик замонда бундан қандай фойда топиш мумкин? Майли биз ОАВ, лекин клуб матбуот хизматига ҳам буни таъқиқлаш мумкинми?

1. Янги футболчиларни оммадан беркитиш 

Одатда давралар оралиғидаги клублар ўз таркибларини кучайтириш, янги футболчи олиш пайига тушишади, десак муболаға бўлмайди. Гарчи уларнинг ҳаммаси ҳам якунда жамоада қолмасада, маълум вақт машғулот ўтказишади, холос. Мураббийлар эса бу масалада сукут сақлашлари турган гап. Ким қолади, кимлар кўрикда мавҳумлиги боис машғулотлар ёпиқ ўтилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати 4 январь куни жамоанинг йиғини ёпиқ олиб борилишини ёзди. Испанияликлар қўл остида йиғинга киришган "Сурхон" матбуот хизмати ҳам сукутда. Сайтимиз орқали термизликларнинг машғулоти, янги мураббий ва футболчилар ҳақида маълумот бердик. Ўша куни жамоанинг илк машғулоти берк эшиклар ортида кечди. 

2. Клуб имижи

Танқиддан бироз чекинган ҳолда, мазкур ҳолатни тўғри тушуниш ҳам мумкин. Дейлик қишки йиғинлар чоғида "Локомотив" клуби янги футболчиларнинг кийими турлича эканлигини, суратларда бу ҳолат хунук кўринишини билдирди ва биз ўрнида қабул қилдик. Ушбу ҳолатда машғулотни ёпиқ қилишдан мақсад - клуб имижи.

3. Янги услуб ва тактикани кўздан кечириб олиш 

Ўзбекистон миллий терма жамоасида шундай вазиятга дуч келганмиз. Эсингизда бўлса, Самвел Бабаян ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги икки туридан олдин Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ташкил қилинади. Унга эса ҳеч ким киритилмайди. Орадан бир неча йил ўтиб Вадим Абрамовда ҳам такрорланди. Саудия Арабистони билан ўйиндан аввал Қирғизистонга қарши баҳс жонли эфирда кетмаслиги, ёпиқ ўтиши маълум қилинди. Бироқ кейинчалик эътирозлар ва талабдан келиб чиқиб очиқ ўтказилди. Ўтган йилнинг май ойида Туркманистон билан назорат беллашуви ОАВ ва мухлисларсиз ташкиллаштирилди. 

Албатта ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Унинг ишига аралашишга ҳаққимиз йўқ. Чунки натижага бевосита жавобгар шахс айнан бош мураббийдир. Аммо бугунги кун нуқтаи назаридан келиб чиқсак, атрофдан маълумот олиш осон бўлиб қолган даврда кун кечирмоқдамиз. 

Қадрли мухлис сиз қандай фикрдасиз?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика