UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва "Championat.asia" май ойининг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайтнинг саъй-ҳаракатлари билан ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Овоз беришда "Championat.asia" ва Трансфермаркт порталининг рус бўлими ходимлари, эксперт сифатида Ўзбекистондаги таниқли футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок этди.

Остон Ўрунов катта фарқ билан Суперлигада май ойининг энг яхши футболчисига айланди. "Навбаҳор"га қайтган "Спартак" ва "Уфа" собиқ футболчиси юқори самарадорлик намойиш этмоқда. Ўрунов май ойида 4 та ўйинда 3 та гол урди. Унга респондентларнинг 52 фоизи овоз берди. Остоннинг энг яқин таъқибчилари "Сўғдиёна"дан Зенан Заимович ва "Андижон"дан Рубин Хебай ундан кўпроқ (4 тадан гол) урганига қарамай, ҳар бири 17 фоиздан овоз тўплади.

Қизғин кечган курашда Transfermarkt ва "Championat.asia" талқинлари бўйича май ойининг энг яхши мураббийи унвони "Сўғдиёна" устози Иван Бошковичга насиб этди. Унинг қўл остида жамоа қисқа вақт ичида қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан чиқиб кета олди. Май ойида "Сўғдиёна" 4 та учрашувда 3 та ғалабага эришди. Бошкович учун респондентларнинг 34 фоизи овоз берган бўлса, иккинчи ўринни 30 фоиз овоз билан "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян эгаллади (4 та учрашув, 3 та ғалаба, 1 та дуранг).


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика