"Уотфорд" "Барселона" форварди Пако Алькасерни трансфер қилиши мумкин.
"Football Espana" хабарига кўра, Англия жамоаси футболчини трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар сотиб олиш ҳаракатида. АПЛда ушбу ойна 9 август куни ёпилади.
Олдинроқ "Барселона" 24 ёшли Пакони 30 млн еврога баҳолаганди.