Тожикистон ФФ: "Ўзбекистон - Иордания учрашувида протоколни "колхозча" тўлдиришибди"

Narzulla Saydullayev
6 сен 2014, 13:57
Хабарингиз бор, 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу ўйиннинг протоколи ҳақида Тожикистон футбол Федерацияси матбуот хизмати ўз фикрларини билдирди.

"Протоколни тўлдиришнинг "колхозча" варианти". Футболчиларнинг туғилган санаси ҳам, уларнинг амплуаси ҳам йўқ..."

"Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги ўйин протоколи ҳақидаги твит орқали ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмас эдик".

"Наҳотки протоколни электрон версиясини тўлдиришнинг имкони йўқ бўлса. Ёки ўйин комиссарида ноутбук йўқмиди? Ҳар холда биз 21-асрда яшаяпмиз. Компьютер ва ахборот технологиялари асрида", - деб ёзилади Тожикистон футбол фередациясининг твиттердаги расмий русча саҳифасида. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia