UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Ўзбекистон - Франция 1:2. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  28 21:49Кунде "Челси"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади ҳисобланади  1 21:22"Барселона" трансфер ойнаси якунига қадар тўрт нафар футболчисидан қутулмоқчи  6 21:05"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Косово жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:48Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасининг Францияга қарши учрашув учун бошланғич таркиби маълум  4 20:28Роналдунинг Жоржина билан муносабатлари қандай бошлангани маълум қилинди  9 20:11Расман: "Валенсия" Морибани ижарага олди  2 19:54Алиссонга ўйин давомида икки марта қизил карточка кўрсатилди, лекин у майдондан четлатилмади  10 19:37Руни "Эвертон"ни бошқаришдан бош тортди  0 19:10Машҳур футболчилар қандай фильм ва сериалларда суратга тушган?  7 18:58Отабек Шомуродов: "Элдор "Рома"да нега захирадан майдонга тушаётганини Моуриньюдан сўраш керак"  22 18:47"Ювентус" Бентанкурни "Астон Вилла"га 20 миллион фунтга сотишни рад этди  0 18:24"Барса" Spotify'га "Камп Ноу" номи ҳуқуқини сотиши мумкин  6 18:01Музаффар Музаффаров "Динамо" ўйинчисига айланди  9 17:45Бир ўйин тарихи. Гейнрихнинг иккита голи камлик қилган, камбэк охирига етмаган ўйин. Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3  9

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди Янгиликлар

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоада коронавирус эпидемияси борлигини тасдиқлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган.

"Муаммо шундаки, ҳар куни касалланганлар сони ортиб бормоқда. Вазият жиддий. Ҳар куни мусбат кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бугун яна бир футболчи ва мураббийлар штабининг яна бир аъзосида касаллик аниқланди.

Энг ёмони шундаки, биз ҳеч нарсани билмаймиз. Бир кун олдин салбий тестлардан ўтган одамлар билан мулоқот қиляпмиз... Вазият яхши эмас... Эртага мен ҳам бўламанми-йўқми?

Ҳамма қўрқади. Одамларнинг оилалари бор. Нега бундай таваккал қилишимиз керак? Менинг саволим бор. Бугун иккита ижобий натижа қайд этилди. Эртага ким касалланади? Балки мендир? Билмайман. Албатта, мен барча ўйинчилардан яхшироқ ҳолатдаман. Лекин бу ҳамма учун тўғри деб ўйламайман.

Вазият жиддий. Инфекцияланганлар кўп. Албатта, ҳаммамизда ҳадик бор. Чунки биз олдиндан нималар бўлишини билмаймиз.

Яна бир муаммо, кеча касаллик қайд этилмаганларда бугун мусбат кўрсаткич қайд этилмоқда. Биз вазиятни тўлиқ тушунмаяпмиз, нафақат футболчилар, балки клубнинг барча ходимлари учун ҳам вазият осон эмас", — деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, эртага Конференция лигаси доирасида "Тоттенхэм" "Ренн"га қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
08 дек 22:58:10
Равиш
Шундай хабарлардан кейин вакцинага ишонишингни билмайсан АПЛ командалари 100% вакциналанган.
   
08 дек 21:10:56
Haqiqat_2
Ишонч қомаяпти
   
08 дек 21:10:15
+998930376786
Olloh asrasin bu balodan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика