"Тоттенхэм" ёзда трансферлар учун 100 миллион фунт сарфлади
31 авг 2013 14:15
Янгиликлар


"Тоттенхэм" ёзда трансферлар учун 100 миллион фунт сарфлади
"Аякс" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни сотиб олган "Тоттенхэм"нинг ёздаги ҳаражатлари 110,5 миллион фунт стерлингга етди, деб хабар бермоқда The Guardian.
21 ёшли даниялик футболчи 11 миллионга харид қилинди. Лондон клуби қуйидаги футболчиларни сотиб олди: Влад Кирикеш (8,5 миллион), Эрик Ламела (30 миллион), Паулинью (17 миллион), Роберто Сольдадо (26 миллион), Носир Шадли (7 миллион) ва Этьен Капуэ (11 миллион).
Клинт Демпси, Том Хаддлстоун ва Стивен Колкерни сотувидан клуб 23,5 миллион фунт ишлаб олди. Эслатиб ўтамиз, яқин орада "шпорлар" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Реал"га ўтиши кутилмоқда.
Клинт Демпси, Том Хаддлстоун ва Стивен Колкерни сотувидан клуб 23,5 миллион фунт ишлаб олди. Эслатиб ўтамиз, яқин орада "шпорлар" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Реал"га ўтиши кутилмоқда.

Фикрлар