"Тоттенхэм" Толиссони харид қилиши мумкин

Alisher
20 ноя 2021, 15:51
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли франциялик футболчи учун "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда. Бундан ташқари, лондондонликлар ўйинчи учун "Интер" билан курашишларига тўғри келади.

Толиссо жорий мавсум "Бавария" таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Француз ўйинларнинг бир қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Transfermarkt ўйинчини 15 млн еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›