"Тоттенхэм" тарихий антирекорд ўрнатди

Khoja
6 мар 2026
5 март куни "Тоттенхэм" ўз майдонида АПЛнинг 29-тури доирасида "Кристал Пэлас"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу "шпорлар" учун чемпионатдаги қаторасига бешинчи мағлубиятдир.

"Тоттенхэм" АПЛда 28 декабрдан буён ғалаба қозонмаяпти. Шу вақтдан бери жамоа 7 марта мағлуб бўлди ва 4 марта дуранг қайд этди. Бу клуб тарихида биринчи марта юз бермоқда.

"Тоттенхэм" АПЛ турнир жадвалида 29 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. "Шпорлар"ни Чемпионшипга тушиб кетиш зонасидан атиги бир очко ажратиб турибди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com