"Тоттенхэм" Сонга янги шартнома таклиф қилади

Alisher
20 окт 2020, 18:10
"Тоттенхэм" вингер Сон Хён Минга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Лондон клуби раҳбарияти 28 ёшли кореялик футболчининг мавсум стартидаги иштирокидан мамнун бўлди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 7та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.

"Шпорлар" Сонга маошини ошириб, янги шартнома таклиф қилмоқчи. Ўйинчи айни дамда Лондонда ҳафтасига 150 минг фунт маош олмоқда. Вингернинг "Тоттенхэм" билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail